Аёл 1993 йилдан бошлаб қўғричоқларни коллекция қилишга жиддий киришган. Айтганча, Беттинанинг биринчи қўғирчоғи Барби эмас, унинг энг яқин дугонаси Мидж бўлган.
“Мен қўғирчоғим учун кўйлаклар танлай олардим. Уйда қолганимда дўстларим меникига келишарди, биз бирга қўғирчоқ ўйнардик”, — дейди 62 ёшли аёл.
34 ёшида аёл ўзининг 30 та Барби қўғричоғидан иборат коллекциясини қизи Мелиссага совға қилган. Бироқ аёлнинг қизи онасининг қўғирчоқларига қизиқмади. Беттинада эса аксинча қўғирчоқларга бўлган қизиқиши тобора ортиб борди.
Ҳозирда Беттинанинг коллекциясида 1959 йилда ишлаб чиқарилган илк Барби қўғирчоғи ҳам мавжуд. Ушбу қўғирчоқ Америкадаги халқаро ўйинчоқлар ярмаркасида иштирок этди.
Беттинанинг айтишича, биринчи Барби ҳозирги қўғирчоқларга қараганда оғирроқ, чунки у қуйма пластикдан ишланган. Mattel сериясидаги иккинчи ва учинчи Барбининг нархи 10 минг евродан қимматроқ ҳисобланади.

Ҳозирги кунда аёлнинг коллекциясида 18 мингдан ортиқ турли қўғирчоқлар мавжуд. Унинг уйида 5000 дан 8000 гача Барби бор. Уларнинг айримлари омборхонада сақланади, қолганлари эса музейларга қўйилган.
Изоҳ (0)