Нарзулло Обломуродов Тошкент молия институтининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Молия институти матбуот хизмати хабар берди.
Нарзулло Обломуродов бошқа ишга ўтиши муносабати билан табиат ресурслари вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилган. У 2022 йилнинг 30 декабридан буён табиат ресурслари вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келган. Кейинчалик 2023 йил июнь ойида бошқа ишга ўтиши муносабати билан ушбу лавозимдан озод этилган.
Бундан ташқари, у 2021 йилги сайловда Экологик партиядан Ўзбекистон президентлигига номзод сифатида кўрсатилган.
Нарзулло Обломуродов 2021 йил февраль ойида Ўзбекистон Экологик партияси марказий кенгаши Ижроия қўмитаси раиси этиб сайланганди. Кейинчалик у президентлик сайловида Экопартиядан номзод сифатида тасдиқланган. 24-октябрь куни бўлиб ўтган сайловда у 670 минг 641 та овоз билан 4-ўринни эгаллаган.
Изоҳ (0)