Париж шаҳрида актриса Жозефина Чаплин 75 ёшида вафот этди. У овозсиз кинонинг афсонавий юлдузи Чарли Чаплиннинг қизи эди. Бу ҳақда “Film.ru” хабар берди.
Жозефина 13 июлда вафот этган. Унинг ўлими сабаблари ошкор этилмаган. Жозефина 1949 йилда Чаплин ва Уна ЎНилнинг оиласида дунёга келган. Актриса фаолиятидаги энг машҳур фильм “Кентербери эртаклари” бўлган.
Жозефина, шунингдек, “Cирка остидаги жўжа”, “Гонконглик графиня”, “Тўрт мушкетёр” ва “Кўрфаздаги бола” каби фильмларидаги иштироки билан машҳур.
Изоҳ (0)