Сурхондарё вилоятида ҳокимият, прокуратура ва ички ишлар топшириғи билан ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб қилингани айтилди. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати мазкур хабарлар юзасидан муносабат билдирди.
Унга кўра, 23 июль куни вилоятда ҳокимият, прокуратура, ички ишлар ва бошқа ташкилотлар топшириғи билан ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш, таълим тизимига асоссиз аралашиш ҳолатлари ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур мурожаатда келтирилган ҳолатлар вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов томонидан шахсан назоратга олинди ва мурожаатни батафсил ўрганиш, айбдорларни аниқлаш, қайси даража ва тизимдаги раҳбар бўлишидан қатъий назар қонун доирасида чора кўриш бўйича махсус комиссия тузилиб, ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)