Ижтимоий тармоқларда ички ишлар ходимининг мактабгача таълим муассасасида бир гуруҳ тарбияланувчи болаларга насиҳат қилаётгани акс этган видео тарқалди.
Унда ички ишлар ходими болаларга қарата ота-онани ҳурмат қилиш кераклигини айтган.
“Қолган нарса ўзи бўлиб кетаверади. Фақат яхши инсон бўлиши керак, бўлди. Қилма деганини қилиш керак эмас. Қил деган ишни қилиш керак”, — дейди ходим.
Унинг алоҳида таъкидлашича, болалар аввал оқдан қорани ажратиб олиши лозим.
“Нима оқ, нима қора? Қайси ишни қилсам тўғри бўлади, қайси ишни қилсам қандай бўлади? Қилишдан аввал бу ишни қилганимдан кейин эртага нима бўлади, шуни ўйлаш керак”, — дейди у.
Ҳолат қаерда ва қачон бўлгани ҳақида маълумот берилмаган.
Изоҳ (0)