• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12778.12
    • RUB164.01
    • EUR14931.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўтган 6 ойда Ўзбекистон иқтисодиёти қандай ўзгарди? Мутахассис таҳлили

    Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази мутахассиси Руслан Абатуров республиканинг январь–июнь ойларидаги иқтисодий ривожланиш кўрсаткичларини таҳлил қилди.

    Фото: “Дарё”

    Ўзбекистон иқтисодиёти биринчи ярим йилликда юқори ўсиш динамикаси беқарор ташқи муҳит ўзгаришларига чидамлилигини сақлаб қолди. Статистика агентлиги маълумотларига кўра, жорий йилнинг дастлабки 6 ойида Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) 5,6 фоизга ўсди, бу 2022 йилнинг шу даврига нисбатан юқоридир (5,4 фоиз). 

     

    Фото: “Дарё”

    Ўзбекистонда инфляция секинлашишда давом этмоқда ва 6 ой якунларига кўра 5 йилдаги энг паст кўрсаткичларни кўрсатмоқда. Жорий йил январь—июнь ойларида инфляция 3,5 фоизни, 2022 йилнинг шу даврида эса 6,5 фоизни ташкил этган. Йиллик кўрсаткичларда инфляция 9 фоизгача (2022 йил июнь ойида – 12,2 фоиз) секинлашди.

    Озиқ-овқат инфляцияси 2022 йил январь—июнь ойларида 8,9 фоиздан жорий йилнинг шу даврига нисбатан 4,1 фоизгача секинлашди. Худди шундай, ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг ўсиши 5,8 фоиздан 3,1 фоизга, пуллик хизматлар нархининг ўсиши эса – 3,3 фоиздан 2,9 фоизгача секинлашди.

    Фото: “Дарё”

    Олти ой давомида асосий капиталга инвестициялар 7,9 фоизга ўсди (2022 йил январь—июнь ойларида – 6,6 фоиз). Хусусан, марказлаштирилмаган инвестициялардаги ўсиш суръати 8,7 фоизни ташкил этди. Улардан корхоналар маблағлари ҳисобидан инвестициялар 15,8 фоизга, аҳоли маблағлари 8,7 фоизга, тижорат банклари кредитлари ва бошқа қарз маблағлари 36,5 фоизга ошди.

    Бундан ташқари, тўғридан тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишда икки хонали рақамли динамика, яъни 21 фоиз даражасидаги ўсиш қайд этилди.

    Йилнинг биринчи ярим йиллигида марказлаштирилган манбалардан инвестициялар 2,4 фоизга, хусусан, бюджет маблағлари ҳисобидан 3,6 фоизга ўсди. Хорижий инвестициялар ва давлат кафолати остидаги кредитлар 6,9 фоизга ошди.

    Фото: “Дарё”

    Умуман олганда, инвестициялар таркибида марказлаштирилган инвестициялар улуши 2022 йилнинг январь—июнь ойларида 13 фоиздан 12,3 фоизга камайди, марказлаштирилмаган инвестициялар улуши мос равишда 87 фоиздан 87,7 фоизга ошди.

    Жами инвестицияларда ишлаб чиқариш саноатига йўналтирилган инвестицияларнинг улуши 30,2 фоизгача (2022 йилнинг биринчи ярмида 28,9 фоиз), тоғ-кон саноати 8 фоизгача (6,1 фоиз) ўсди.

    Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш жорий йилнинг дастлабки 6 ойи ичида 5,6 фоизга, ёки 2022 йилнинг шу даврига нисбатан (5,1 фоиз) жадал суръатларда ўсди.

    Фото: “Дарё”

    Иқтисодий ўсишнинг асосий омиллари тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларнинг ўз вақтида қабул қилиниши билан боғлиқ бўлиб, бунинг натижасида ишлаб чиқариш саноатининг ўсиши 6,3 фоизни (2022 йилнинг биринчи ярмида 5,9 фоиз) ташкил этди.

    Шунингдек, электр таъминоти саноат тармоқлари орасида энг динамик равишда ўсиш — 9,9 фоиз бўлди. Аммо бу 2022 йил январь—июнь ойларига нисбатан паст (ўсиш 14,7 фоиз).

    Бундан ташқари, жорий йилнинг биринчи ярмида ўтган йили пасайиб кетган тармоқлар ҳам ўсди. Хусусан, тоғ-кон саноатида 0,2 фоизга (2022 йил январь—июнь ойларида 0,5 фоизга камайган) ўсиш кузатилди, сув таъминоти, канализация, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш сектори 2022 йилнинг биринчи 6 ойи якунига кўра 11,6 фоизга камайишига нисбатан 3,6 фоизга ўсди.

    Фото: “Дарё”

    Қурилиш соҳасидаги динамика 2022 йил январь—июнь ойларида 5,1 фоиздан жорий йилнинг шу даврига нисбатан 4,8 фоизгача секинлашди.

    Қишлоқ хўжалигида, хусусан, ўсимликчилик ва чорвачиликда маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръати 3,8 фоизгача (2022 йил январь–июнь ойларида 2,7 фоиз) тезлашиш кузатилмоқда. Шу билан бирга, ўрмон ва балиқчиликнинг ўсиш суръатлари бир оз секинлашди.

    2023 йилнинг дастлабки 6 ойи давомида кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 12,3 фоизга ошди (2022 йилнинг шу даврида – 14,5фоиз). Тармоқлар бўйича алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари икки хонали суръатларда – 22,9 фоизга, молиявий хизматлар 22,7 фоизга, таълим хизматлари 19,5 фоизга, турар жой ва озиқ–овқат маҳсулотлари 10,4 фоизга ўсди. Транспорт соҳасида хизматлар ҳажми 8,6 фоизга ошди. Юк ва йўловчилар айланмасининг ўсиш суръатлари секинлашди.

    Фото: “Дарё”

    Chakana савдо айланмасининг ўсиш суръати 2022 йил январь—июнь ойларида 9,9 фоиздан 2023 йилнинг шу даври учун 6,9 фоизгача секинлашди.

    Йилнинг биринчи ярим йиллигида ташқи савдо айланмаси 19,4 фоизга ўсиб, 29,2 миллиард долларни ташкил этди. Экспорт ҳажми 23 фоизга ошиб, 12,1 миллиард долларга, импорт 17 фоизга ошиб, 17 миллиард долларни ташкил этди.

    Экспортнинг ўсиши ташқи бозорларга машина ва транспорт ускуналарини етказиб беришнинг қарийб 60 фоизга, олтиннинг 47 фоизга, хизматларнинг 41 фоизга, озиқ-овқат маҳсулотларининг 33 фоизга, турли хил тайёр маҳсулотларнинг 25 фоизга ўсиши билан боғлиқ. Шу билан бирга, ноозиқ-овқат хом ашёси экспорти 26 фоизга, ёқилғи-энергетика ресурслари 20 фоизга камайди.

    Импортда Ўзбекистонга ёқилғи-энергетика маҳсулотлари 73 фоизга, машина ва транспорт ускуналари 30 фоизга, кимёвий маҳсулотлар 10 фоизга ошгани қайд этилди.

    Умуман олганда, биринчи ярим йилликнинг асосий тенденциялари макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ва иқтисодиётга салбий омилларнинг таъсирини камайтириш, иқтисодиёт тармоқларининг ижобий ўсиш динамикасини қўллаб-қувватлаш, инвестиция фаоллигини кучайтиришдан иборат бўлди. Ўзбекистон иқтисодиётида йил охиригача барқарорлик ва жадал ривожланиш суръатларини сақлаб қолиш кутилмоқда.

    20.07.2023, 17:02   Изоҳ (0)   5036
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Мусиқаси ёқимли экани учун юборгандим”. Андижонда тақиқланган ўзбекча нашида тарқатган 21 ёшли йигитга шартли жазо қўлланди

    20.07.2023, 16:43

    Жиззахда 541 та балиқ ноқонуний овлангани аниқланди

    20.07.2023, 16:27

    Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги жазирамадан сақланиш бўйича ЖССТ тавсиялари билан бўлишди

    20.07.2023, 16:10

    Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик кўтарилишдан сўнг тушди

    20.07.2023, 16:06

    Тошкентда 20 ёшли инстаблогер вафоти бўйича янги тафсилотлар эълон қилинди

    20.07.2023, 15:36

    “Ўзгидромет” ҳаво ҳарорати яна кўтарилишидан огоҳлантирди

    20.07.2023, 15:03
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампнинг Москва ва Санкт-Петербургга ҳужум қилишга ундагани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Дунё | 15 июл, 23:35

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 23:25

    Дунёнинг энг кекса марафончиси ЙТҲ оқибатида вафот этди

    Дунё | 15 июл, 23:10

    Украинада кўп фуқаролик қонунийлаштирилди

    Дунё | 15 июл, 22:55

     Банкларда сўмдаги кредит фоизлари кўтарилди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:45

    АҚШда офицер танишув иловаси орқали Украинага оид махфий маълумотларни узатгани аниқланди

    Дунё | 15 июл, 22:35

    Сафарда болани нима билан банд қилиш мумкин? Хотиржам саёҳат қилиш учун 10 та лайфҳак

    Фарзанд | 15 июл, 22:23

    Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар қайси давлатлардан келаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.