• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Руперт Гринт, Сандра Буллок ва суратга олиш майдончасида ҳақиқий қўрқувни бошдан кечирган бошқа актёрлар (фото)

    Ҳар бир инсон ҳаётида нимадандир қўрқиб яшайди, бу эса нормал ҳолат саналади. Кимдир қушлар ёки капалакдан чўчиса, яна кимлардир умуман ғалати фобияларга эга. Қуйида суратга олиш жараёнларида қўрқувни бошдан кечирган машҳурлар ҳақида маълумот берилади.

    Руперт Гринт — “Гарри Поттер ва махфий ҳужра”

    Фото: “Яндекс Дзен” 

    “Гарри Поттер” фильмининг бош қаҳрамонларидан бири Рон Уизли ўргимчаксимон ҳашаротлардан қўрқади, лойиҳада бу ролни гавдалантирган актёр Руперт Гринтда ҳам худди шундай қўрқув бор.

    “Мен арахнофобман. Бу менинг ҳаётимга таъсир қилади. Ҳар гал оёқ кийимларимни кийганимда текшириб кўраман. Бундан ташқари чойшаб ва ёстиқларимни ҳам текшираман”, — дейди актёр.

    “Гарри Поттер” франшизасининг энг машҳур саҳналаридан бири ўргимчаклар билан боғлиқ. Руперт ушбу саҳнада рол ўйнай олмасди, чунки у каучук бўлишига қарамай, кичик ҳашаротлардан жуда қўрқарди. Фильмда ҳақиқий ўргимчаклардан фойдаланилади деб тахмин қилинган, бироқ ҳеч ким ёш актёрни қўрқитиш ниятида эмасди. Шунинг учун, фильмда турли ўлчамдаги каучукдан ясалган махсус ўргимчаклар  графикалар ёрдамида ҳаракатга келтирилган.

    Женнифер Лоуренс — “Шафқатсиз ўйинлар”

    Фото: “Яндекс Дзен” 

    The hanging tree — “Шафқатсиз ўйинлар” тетралогияси учун махсус ёзилган илҳомлантирувчи қўшиқ. Женнифер Лоуренс гавдалантирган қаҳрамон Китнисс Эвердин ушбу қўшиқни куйлаган саҳна фильм учун жуда муҳим. Режиссёр Френсис Лоуренс қўшиқни айнан актриса ижро этишини истаган. Бироқ Лоуренс учун бу ҳаракат синовга айланди.

    Женнифер “Девид Леттерман билан” шоусида  турли мусиқий танловларда қатнашгани, бироқ ижобий таассурот ололмагани ҳақида сўзлаб берди. Шундан кейин саҳнада қўшиқ айтиш унинг қўрқувларидан бирига айланди.

    Аввалига актриса хонанда Лорддан унинг қўшиғини куйлашини ва монтаж пайтида бу овоз қўшиб юборилишини сўрашга ҳаракат қилди. Охир-оқибат у қўрқувни енгиб, қўшиқ айтишга муваффақ бўлди.

    Женнифер Энистон — “Торт”

    Фото: “Яндекс Дзен” 

    “Торт” — ўткир сюжетли драма бўлиб, унда Женнифер Энистон ўзининг қанчалик кўп қиррали актриса эканлигини кўрсатиб берди. Кўплаб танқидчиларнинг фикрига кўра, бу фильм “Оскар” мукофотининг номзодлар рўйхатига киритилиши керак эди.

    Ёш актрисанинг сувда чўмилиш қўрқуви борлигини кам инсон билади. Бу фобия актрисанинг болалигида бассейнга велосипед билан чўкиб кетганидан кейин пайдо бўлган.  Энистоннинг сўзларига кўра, агар унинг акаси бўлмаганида, ҳамма нарса фожиа билан якунланган бўлар эди.

    Унинг фильмдаги қаҳрамони бассейнда терапиядан ўтади, шу сабабли Энистон сув бўйидаги эпизодда қийналди – саҳнани тўғри суратга олиш учун 25 дан ортиқ дубль олинди. 

    Райан Рейнолдс — “Тирик кўмилган”

    Фото: “Яндекс Дзен” 

    Родриго Кортез Райан Рейнолдс “Тирик кўмилган” триллерида бош ролни ижро этишини билар эди. Актёр суратга олиш жараёнининг барча нюансларини ўрганиб, бу қарор қандай натижага олиб келишига шубҳа қилмасдан рози бўлди.

    Фильм марказида рақиблари томонидан қўлга олинган ва тобутга қўйилган, шундан сўнг дафн этилган ҳарбий хизматчи туради. Актёр илгари ҳеч қачон клаустрофобияни бошдан кечирмаган. Актёрнинг сўзларига кўра, ушбу фильмдаги тажрибадан сўнг, у учун ёпиқ жойлар ҳақиқатан ҳам фобияга айланди. Айниқса, вазият тобут қум билан тўлдирилганида қийинлашди. Эндиликда суратга олиш майдончасида актёрни қўрқитиш қийин, чунки у аллақачон энг ёмон вазиятни бошдан кечирган.

    Сандра Буллок — “Тебраниш”

    Фото: “Яндекс Дзен” 

    Ҳамкасби Райан сингари, Буллок ҳам “Тебраниш” фильмининг суратга олиш пайтида клаустрофобияни бошдан кечирган. Фильм коинотда қолиб кетган икки космонавт ҳақида ҳикоя қилади. Дастлабки режага кўра, актёрлар астронавтларни парвозга тайёрлаш учун мўлжалланган махсус хонада бўлишлари керак эди. Бу ғоя амалга ошмади, бироқ Буллокнинг иши ҳам осонлашмади.  

    Натижада, актриса деворлардан бирига ременлар билан боғлаб қўйилди, у кубда 8-10 соат давомида тортишиш кучини яратган ва ташқи дунёдан узоқда бўлган. Буллокнинг сўзларига кўра, бу унинг фаолиятидаги энг оғир суратга олиш кунлари бўлган. У жуда асабий бўлган ва суратга олиш жараёнлари тугашини интиқлик билан кутган.

    Кейт Кепшоу — “Индиана Жонс ва тақдир ибодатхонаси”

    Фото: “Яндекс Дзен” 

    Руперт Гринт ҳақиқий ўргимчакларга дуч келмаслик бахтига муяссар бўлган бўлса, Кейт Кепшоу эса бу қийин вазиятнинг иштирокчисига айланган. “Индиана Жонс ва тақдир ибодатхонаси” фильмини суратга олиш пайтида актриса унчалик таниқли бўлмаган, бироқ у бу фильмда жуда кўп ҳиссиётларни бошдан кечирган.

    Актрисанинг қаҳрамони Жонсни қутқаришга ҳаракат қилган саҳна ҳозир унинг ҳаётидаги энг даҳшатли воқеа сифатида ёдида қолган. Сюжетга кўра, қаҳрамонлар ҳашаротлар билан тўла ғорда бўлади ва ижодкорлар ҳақиқий ҳашаротлар ва бошқа майда ҳайвонлардан фойдаланган, улар эса актрисанинг кийими остида эди. Кейинчалик актриса бу саҳнада хотиржамлигини йўқотганини гапириб берган. У тинчланиш учун таблетка ичиши керак бўлган.

    20.07.2023, 11:30   Изоҳ (0)   8896
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Атирдан бир томчи қўлига тўкди. Ифор тарқади. Оломон ақлдан озар даражада сармаст бўлиб, унга сиғина бошлади — уни фаришта деб ўйлашди”. “Парфюмер” фильми ҳақида

    18.07.2023, 23:44

    “Уддалаб бўлмас топшириқ-7” фильми жаҳон прокатида 235 миллион доллар тўплади

    18.07.2023, 15:35

    “Ҳиндистон гўзали”, миллионернинг рафиқаси, икки фарзанднинг онаси: Болливуд юлдузи Жуҳи Чавланинг тақдири қандай кечди? (фото)

    18.07.2023, 12:36

    “Қўрғон сирлари”, “Оила” ва бўш вақтни мароқли ўтказишга ёрдам берадиган бошқа турк сериаллари (фото)

    17.07.2023, 17:50

    Видео: Ўзи иштирокидаги фильмни йиғлаб томоша қилаётган Жеки Чан 

    15.07.2023, 15:05

    “Уэнздей”, “Оқ атиргул” ва Женна Ортега: “Эмми-2023” мукофотига номзодлар рўйхати эълон қилинди

    15.07.2023, 12:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.