• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон иқтисодиёти Украинадаги уруш ва Россия санкциялари оқибатларига чидамлилигини исботлади — Fitch Ratings

    Fitch Ratings агентлиги Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бошқарувида мамлакат иқтисодиётида ижобий ўсишлар кузатилганини қайд этди. 

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Агентликка кўра, Мирзиёев бошқарувини узайтириш институтларнинг бошқарув сифати ва мустақиллигига таъсир кўрсатишини вақт ўтиши билан кўриш мумкин. Ўзбекистон Жаҳон банкинининг бутунжаҳон бошқарув индикаторининг (WGI) 2021 йилги рейтингида 9 фоизга яхшиланиб, умумий 29 фоизга ошди. Корпоратив бошқарув стандартларини янада такомиллаштириш ва сиёсий хатарларни юмшатиш рейтингга ижобий таъсир кўрсатувчи омиллардир.

    WGI ҳозирча Россиянинг Украинага бостириб кириши ёки Қорақалпоғистондаги тартибсизликлар билан боғлиқ геосиёсий ўзгаришларни қайд этмайди.

    Агентлик сўнгги ойларда ҳукумат жамоатчиликнинг бошқарувга нисбатан муносабатига кўпроқ реакция билдирганини алоҳида қайд этади.

    “Январь ойида Мирзиёев Тошкент ҳокимини электр қуввати тақчиллигидан кенг жамоатчиликнинг норозилиги туфайли ишдан бўшатганди. Ҳозирги вақтда Вазирлар Маҳкамаси ҳажмини қисқартириш ва лавозимга кўтарилиш учун самарадорлик билан боғлиқ стандартларни амалга оширишда кучли импулс мавжуд”, — дейилади хабарда.

    WGI рейтингидаги 2021 йилги сакрашга, хусусан, тартибга солиш сифати индекси (+17 фоиз) ва ҳукумат самарадорлиги индекси (+11 фоиз даража) сабаб бўлди. Ҳукумат бозор механизмларини жорий этишга ва давлатнинг иқтисодиётдаги катта қисмини қисқартиришга интилиб, институционал сифатни яхшилашга ҳаракат қилмоқда.

    2023 йил ўрталарида энергия тарифларини либераллаштириш режалари кейинги ислоҳотларга бўлган қадамнинг дастлабки белгиси бўлиши мумкин.

    Иқтисодий кун тартибига, шунингдек, давлат корхоналарини хусусийлаштириш (Ипотека-банкнинг назорат пакети июнь ойида Венгриянинг OTP банкига сотилган); муҳим мақсадли хорижий инвестицияларни жалб қилиш; инфляцияни назорат қилишга кўмаклашиш мақсадида Молия вазирлиги ва Марказий банк ўртасидаги сиёсатни мувофиқлаштиришни такомиллаштириш; 2023—2026 йилларда энергетика, транспорт ва ижтимоий инфратузилмада давлат-хусусий шерикликни 13,4 млрд долларга ривожлантириш киради.

    “Биз реал ялпи ички маҳсулот ўсиши 2023 йилда 4,7 фоизда мустаҳкам қолиши, 2024 йилда 6 фоизга ва 2025 йилда 5,8 фоизга кўтарилишини прогноз қиламиз, бу кучли инвестициялар ўсиши, Россиядан пул ўтказмаларининг давом этиши ва инфляциянинг пасайиши билан қўллаб-қувватланади. ЯИМ ўсиши ва макроиқтисодий барқарорликни таъминловчи таркибий ислоҳотларнинг изчил амалга оширилиши иккинчи ижобий кўрсаткичдир”, — дейди таҳлилчилар.

    Улар иқтисодиёт Украина уруши ва Россия санкциялари оқибатларига чидамлилигини исботлагани, аммо бу хавфлар қандай ривожланиши ҳали ҳам номаълум эканини таъкидлади.

    “Россия билан тижорий алоқалар чуқур сақланиб қолади ва ишонамизки, президент Мирзиёев  ҳукумати Россияга қарши санкцияларга дуч келмаслик учун буни Ғарб давлатлари билан мустаҳкам алоқалар билан мувозанатлашда давом этади”, — дея хулоса қилади таҳлилчилар.

    20.07.2023, 19:58   Изоҳ (0)   7270
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сурхондарёда археология ёдгорлиги фуқарога боғдорчилик учун бериб юборилгани аниқланди

    20.07.2023, 19:37

    Ўзбекистонда уч нафар ҳоким тадбиркорлик билан шуғулланаётгани аниқланди

    20.07.2023, 18:35

    Хоразмда ҳоким туғилган кунига мактаб директорларидан 1 млн сўмдан йиғилгани айтилмоқда

    20.07.2023, 18:13

    Сирдарёда эркак ўз ити тишлаши оқибатида қутуриш касаллигидан вафот этди

    20.07.2023, 18:10

    Давлат харидлари буюртмачилари тадбиркорлар доирасини сунъий қисқартиришда давом этмоқда. Қандай қилиб?

    20.07.2023, 18:03

    Навоий 200 млн сўмга, Сирдарёда эса 16,5 минг долларга ноқонуний ер сотмоқчи бўлганлар ушланди

    20.07.2023, 17:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Титанлар, ўлим илоҳлари ва алкимё ҳақида: энг машҳур япон анимелари

    Кино | 2 август, 17:35

    “Одам IMEI қонуни”. Жамоатчилик фаоллари хориждан қайтганларни ОИВ тестдан мажбурий ўтказишга оид янги қонунга қандай муносабатда?

    Ўзбекистон | 2 август, 17:20

    Париждан Лиссабонгача: ҳаёт сифати бўйича дунёдаги энг қулай шаҳарлар рейтинги эълон қилинди

    Саёҳат | 2 август, 16:55

    Конор Макгрегор Ирландия президентлигига ўз номзодини қўяди

    Дунё | 2 август, 16:45

    Колумбиянинг собиқ президенти 12 йил уй қамоғига ҳукм қилинди

    Дунё | 2 август, 16:20

    Сурия Озарбайжондан газ қабул қилиб олишни бошлади

    Дунё | 2 август, 15:45

    “Ал-Ҳилол” Антуан Гризманни сотиб олишга яқин турибди

    Спорт | 2 август, 15:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.