АҚШнинг собиқ президенти, 77 ёшли Дональд Трамп 2021 йил 6 январь куни АҚШ Конгресси биносидаги тартибсизликлар бўйича жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин. Бу ҳақида Трампга прокуратурадан келган хатда маълум қилинган.
Трамп, унга ҳакамлар ҳайъати олдида ҳисобот бериш учун жуда қисқа вақт — атиги тўрт кун берилганини, бу эса деярли ҳибсга олишни англатишини айтди.
Жо Байденнинг Адлия вазирлиги прокурори Жек Смит мактуб юборди. Унда 6 январь куни мен Катта ҳакамлар ҳайъати томонидан тергов қилинишим хабари берилган, — деб ёзди АҚШнинг 45-президенти.
Ўз постида Трамп ўзига қарши қандай айбловлар қўйилиши мумкинлигига аниқлик киритмаган. The Washington Post газетасининг ёзишича, прокуратурадан келган хат ҳамиша ҳам айбловлар қўйилишини англатмайди.
Апрель ойида Трамп Нью-Йорк штати судьялари томонидан бизнес ёзувларини сохталаштиришда айбланган эди. Бу бўйича суд жараёни 2024 йилнинг март ойида бошланади.
Шунингдек, 2022 йил август ойида унинг қароргоҳида топилган махфий ҳужжатларга оид жиноий иш бўйича расман айблов 9 июнь куни эълон қилинди.
Изоҳ (0)