Тошкентда истеъмолга яроқсиз гўшт олиб кириш ҳолатига чек қўйилди, деб хабар бермоқда пойтахт ИИББ матбуот хизмати.
Ҳолат Тошкент шаҳар ИИББ ЖТСБ Карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ходимлари томонидан аниқланган. “Эркин” ЙПХ масканида ИИБ ходимлари томонидан Қашқадарё—Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келаётган С.Т. бошқарувидаги Isuzu юк машинаси тўхтатиб текширилганида, унинг юкхонасида 6 бош тирик ва бир бош тахминан 350 килограмм оғирликдаги от гўшти борлиги маълум бўлган.
Гўшт маҳсулоти Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги лабораториясида текширувдан ўтказилган ва истеъмолга яроқсизлиги аниқланган. Шунга кўра, сифатсиз гўшт маҳсулоти тегишли тартибда йўқ қилинган.
Изоҳ (0)