Ўзбекистонда 2023 йил бошидан шу вақтга қадар беш нафар спортчида тақиқланган модда борлиги аниқланди. Бу ҳақда Миллий антидопинг агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA)нинг АdеL дастури бўйича спортчилар мусобақаларда қатнашиш имконини берувчи дастур ишлаб чиқилган ва амалиётга киритилган.
Ўзбекистонда ADAMS тизимига 321 нафар спортчилар рўйхатдан ўтказилган ва мониторинг қилиб борилмоқда. Спортчиларга мунтазам равишда ADAMS тизимидан фойдаланиш ва талаб қилинган маълумотларни киритиш бўйича амалий ёрдам кўрсатиляпти. Жойларда, шу жумладан, вилоятларда онлайн ва офлайн тренинглар ташкил қилинмоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, 2023 йил олти ойида жами 244 та допинг синама олинган. Қон орқали допинг синамалари 5 та Туркия махсус лабораториясига таҳлил учун юборилган. Йил бошидан шу вақтга қадар беш нафар спортчида тақиқланган модда борлиги аниқланган.
Май ойида “Маъмурий ислоҳотлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлиги фаолиятини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлиги этиб қайта ташкил қилинган эди.
Изоҳ (0)