Италия ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Сицилияда оғирлиги салкам 2 тонна ва қиймати 400-450 миллион евро бўлган кокаиннинг катта партиясини йўқ қилди. Бу ҳақда Италия молия гвардияси хабар берди.
“Лаборатория натижалари топилган кокаиннинг юқори даражада софлигини кўрсатди, шунингдек, гиёҳванд модда Жанубий Америкада тайёрлангани ҳақидаги дастлабки фаразни тасдиқлади”, — дейилади баёнотда.
Тақиқланган моддалар бўлган ўрамлар зирҳли фургонда, кузатув учун вертолётлар жалб қилинган ҳолда, полиция ҳамроҳлигида йўқ қилиш жойига етказилди, деб хабар бермоқда RТ.
Кокаинни саралаш ва машинага қайта юклаш “яширин жойда” амалга оширилди.
Жорий йилнинг 5 май куни Испания полицияси Жанубий Америкадан гиёҳванд моддаларни олиб ўтувчи жиноий ташкилот аъзоларидан 2 тонна кокаинни мусодара қилган эди. Операция натижасида саккиз киши қўлга олинди. Жиноятчилардан 58 минг евро миқдоридаги нақд пул ҳам олинган.
Изоҳ (0)