Ўзбекистонда янги ўқув йилидан бошлаб ишга жойлашаётган хорижий тил ўқитувчиларидан B2 даражадаги сертификат талаб этилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 майдаги 312-сон қарори билан 2022/2023-ўқув йилидан бошлаб давлат таълим муассасаларининг хорижий тиллар ўқитувчиси лавозимига ишга қабул қилинаётган номзодлар камида B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши белгиланган эди.
Бироқ мазкур тартиб ҳукумат томонидан ўтган йили мактабларда хорижий тилларни ўқитиш жараёни давомийлигини таъминлаш мақсадида кечиктирилган ва 2023/2024-ўқув йилидан кучга кириши белгиланган.
Шу боис 2023/2024-ўқув йилидан бошлаб янги ишга кираётган хорижий тиллар ўқитувчиларидан B2 даражадаги сертификат талаб қилинади.
Эслатиб ўтамиз, 2024/2025-ўқув йилидан мактабдаги ҳар қандай чет тили фани ўқитувчиси B2 даражадаги сертификатга эга бўлиши талаб этилади. Ўз навбатида, C1 даражадаги халқаро сертификатга эга ўқитувчилар ҳам айни вақтда ойлик иш ҳақларини 50 фоизга ошириш имкониятига эга.
Изоҳ (0)