Миш-мишларга кўра, Жеймс Кемерон “Титаник” вайроналари томон йўл олиб, чўкиб кетган “Титан” батискафи ҳақида сериал суратга олмоқчи, деб хабар бермоқда Peopletalk нашри.
Ҳозирда режиссёр йирик стриминг платформаси билан суратга олиш ишлари борасида музокаралар олиб бормоқда.
“ ‘Титан’да содир бўлган фалокат дунёдаги энг йирик стриминг сайтларидан бири учун ғоя сифатида кўрилмоқда. Жеймс Кемерон лойиҳа режиссёри сифатида кўрилаётган биринчи номзод. Бу мавзу унинг қалбига яқин. У шундай ҳамдардлик билан ‘Титаник’ ҳақидаги воқеани сўзлаб берган эди. Унинг бу лойиҳани амалга ошириши аниқ қадам эди. ‘Титан’ бортида бўлганларнинг ҳаракатларини кузатиш — кенг кўламли иш, бу жуда кўп вақт, пул ва ресурсларни талаб қилади”, — дейди инсайдер.
Маълум бўлишича, Жеймс Кемерон лойиҳага Метт Деймон ва Кумейл Нанжианини таклиф қилмоқчи.
“Титан” сувости кемаси 19 июнь куни Атлантика океанида 3,8 километр чуқурликда “Титаник” ҳалокатга учраган ҳудудда радарлардан ғойиб бўлган эди. Сувости кемаси бортида беш киши бўлган.
Изоҳ (0)