УЕФА ва KONMEBOL минтақавий турнирлар ғолиблари ўртасидаги ўйинларни ўзкатишни бошламоқда.
УЕФА расмий сайтида Европа Лигаси ва Судамерикана Кубогини қўлга киритган жамоалар ўртасида кечадиган Challenge Cуп яратилгани хабар қилинди.
“Антонио Пуэрта XII” деб номланган ушбу форматдаги илк ўйин 19 июль куни “Рамон Санчес Писхуан” стадионида бўлиб ўтади. Учрашувда “Севилья” (Испания) ва “Индепенденте дел Валье” (Эквадор) ўзаро кураш олиб боради.
Ўйин 90 дақиқа давом этади ва қўшимча бўлимлар бўлиши кўзда тутилмаган. Асосий бўлимларда дуранг қайд этилса, ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланади ҳамда махсус кубок ва медалларга эга бўлади.
УЕФА ҳакамларни тайинлаш учун масъул бўлади.
Изоҳ (0)