2022 йил октябрь ойида Шерозда 15 кишининг ҳаётига зомин бўлган терактни уюштирганликда айбланиб, Икки киши — Муҳаммад Рамз-Рашиди ва Наим Ҳошим Гатали омма олдида дорга осилди. Бу ҳақда Эроннинг Mizan Online нашри хабар берди.
Ўлим жазоси бугун, 8 июль тонгида ҳужум содир бўлган Шоҳ Чераҳ мақбараси яқинидаги кўчада ижро этилди.
Mizan Online маълумотларига кўра, эркаклар “қуролли исён ва миллий хавфсизликка қарши ҳаракатлар”да айбдор деб топилиб, март ойида ўлимга ҳукм қилинган. Шунингдек, суд уларни “мамлакат хавфсизлигига қарши фитна уюштириш”да айбдор деб топди.
Шероз жойлашган Форс вилояти судьяси Козим Мусавий маҳкумлар террорчилик ҳаракати содир этган шахсларни қуроллантириш, таъминлаш ва унга раҳбарлик қилиш билан бевосита шуғулланганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, иш бўйича қолган уч нафар айбланувчи ИШИДга аъзоликда айбланиб, 5, 15 ва 25 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган.
26-октябрь куни Шероздаги Шоҳ-Черах мақбарасида отишма рўй берди. Ҳужум натижасида 15 киши ҳалок бўлди, яна 27 киши яраланди. Ҳужумчилардан бири яраланган ва кейинчалик касалхонада вафот этган.
Изоҳ (0)