• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    ШҲТ саммитида Шавкат Мирзиёев илгари сурган ташаббуслар тўғрисида маълумот берилди 

    Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модининг таклифига биноан 4 июль куни ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг видеоанжуман шаклидаги навбатдаги мажлисида иштирок этди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

     

    Унга кўра, Ҳиндистон томонининг раислигида ўтган тадбирда Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Хитой раиси Си Цзиньпин, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф, Россия президенти Владимир Путин, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ҳамда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Чжан Мин ва ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси директори Руслан Мирзаев ҳам қатнашди.

    Кузатувчи мамлакатлар раҳбарлари ва фахрий меҳмонлар сифатида саммитда Ислом республикаси президенти Иброҳим Раисий, Беларусь президенти Александр Лукашенко, Мўғулистон президенти Хурельсух Ухнаагийн, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов ҳамда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди. Кун тартибига мувофиқ, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди, кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

     

    Ўзбекистон раҳбари ўз нутқида халқаро муносабатлар тизимида рўй бераётган ўзгаришлар – геосиёсий кескинлик кучайиб, зиддиятлар авж олаётгани, глобал барқарорлик ва изчил тараққиётга хавф солаётган янги хатар ва таҳдидлар пайдо бўлаётгани, экология, озиқ-овқат ва энергетика хавфсизлиги соҳасидаги хавфлар ортиб бораётганини қайд этди.

    “Шу муносабат билан конструктив ва ишончга асосланган мулоқотни йўлга қўйишга кучли эҳтиёж борлиги яққол кўриниб турибди. Ўзбекистон низо ва зиддиятларни ҳал қилиш, тинчлик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган ечимларни излаш ва муросали қарорларни қабул қилишда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг марказий ўрнига нисбатан принципиал позицияга риоя қилиши таъкидланди”, деди Шавкат Мирзиёев.

    ШҲТ фаолияти тўғрисида сўз юритар экан, Ўзбекистон президенти ушбу ташкилот муваффақияти унинг асосий тамойилларига қатъий риоя этишга асосланганлигига эътибор қаратди. Булар - ташкилотнинг блокдан ташқари мақоми, очиқликка қатий содиқлик, тенглик ва консенсус асосида қарор қабул қилиш тамойилларидир.

    “Энг муҳими, бизнинг ҳамкорлигимиз турли манфаатлар, ёндашувлар, қарашлар ва маданий тафовутларни ўзаро ҳурмат қилиш ва конструктив идрок этишга суянади”, – деди давлат раҳбари.

    ШҲТнинг минтақавий кун тартибидаги энг долзарб масалаларни ҳал қилишда самарали халқаро тузилма сифатидаги етакчи ролини сақлаб қолиш мақсадида қабул қилинган келишувлар ва қарорларни инвентаризациядан ўтказиш, шакллантирилган институтлар ва ҳамкорлик механизмларининг фаолиятини аудит қилиш, ташкилотни модернизациялаш бўйича келишувларнинг бажарилишини жадаллаштириш таклифи илгари сурилди. Экспертлар форуми доирасида ШҲТ истиқболлари бўйича қўшма тадқиқот лойиҳасини амалга ошириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

     

    Саммитнинг кун тартибидан келиб чиқиб, Ўзбекистон президенти ташкилот доирасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича аниқ таклифларни баён қилди. Хусусан, давлат раҳбари кўп томонлама сиёсий ҳужжат - ШҲТнинг яхши қўшничилик, ишонч ва трансчегаравий шериклик кодексини ишлаб чиқиш ташаббусини илгари сурди.

    “Унинг қабул қилиниши устувор вазифаларни аниқлаш, янги шароитларда кўп томонлама ҳамкорликни янада чуқурлаштириш бўйича умумий ёндашувлар ва комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш имконини беради”, - деди Шавкат Мирзиёев.

    Ўзбекистон раҳбари ШҲТ давлатлари саноат ва инновацион тараққиёт кўрсаткичлари бўйича етакчилик қилгани ҳолда улкан интеллектуал салоҳиятга, энг бой энергия ва аграр ресурсларга эга эканини қайд этди.

    “Бугунги кунда ички-минтақавий савдо ва саноат-технологик ҳамкорликни ривожлантириш учун умумий маконни шакллантириш ташаббуси ҳар қачонгидан ҳам долзарбдир”, - деди Ўзбекистон етакчиси.

    Шу  маънода, президент инновацион тараққиёт, рақамлаштириш ва роботлаштириш, сунъий интеллект, биотехнология, фармацевтика ва келажак саноатининг бошқа тармоқларини қамраб оладиган ШҲТнинг янги иқтисодий мулоқоти дастурини қабул қилишни таклиф этди.

    Бу йўналишлардаги лойиҳаларни илгари суриш мақсадида давлатимиз раҳбари Ўзбекистонда ШҲТга аъзо давлатлар ҳудудларининг инновацион шериклиги ҳафталигини ҳамда юқори теҳнологиялар қўшма кўргазмасини ўтказиш таклифини билдирди. Транспорт-коммуникация масалаларига тўхталиб, Ўзбекистон президенти ШҲТ давлатларининг транспорт ўзаро боғлиқлигининг ягона харитасини ишлаб чиқиш ташаббусини билдирди.

    “Бу “тўсиқлар” ва “бўшлиқлар”ни аниқлаш, умумий, интеграциялашган транспорт-транзит тизимини шакллантириш учун устувор чора-тадбирлар ва лойиҳаларни белгилаш имконини беради”, - деди Шавкат Мирзиёев.

    Келгуси йилни ШҲТ маконида Экология йили деб эълон қилинишини қўллаб-қувватлаб, мамлакатимиз етакчиси “Яшил камар” дастури доирасида Минтақавий экологик лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва “яшил” технологияларни жорий этиш бўйича қўшма ҳаракатлар режасини тайёрлашни таклиф қилди.

    “ШҲТ майдонида иқлим ўзгаришига мослашиш, декарбонизация ва “тоза” технологияларни жорий этиш, “ақлли” қишлоқ хўжалиги ва сув тежамкорлигини ривожлантириш бўйича яқинроқ мувофиқлаштириш ва амалий ҳамкорлик зарур”, - деди давлат раҳбари.

    Ўзбекистон президенти Самарқанддаги “Ипак йўли” халқаро университети негизида шу йилнинг октябр ойида Жаҳон сайёҳлик ташкилоти Бош ассамблеясининг юбилей сессияси доирасида ШҲТ туризм индустриясини ривожлантириш бўйича қўшма илмий-амалий конференция ўтказишга тайёрлигини билдирди.

    Давлат раҳбари ШҲТнинг бой маданий-гуманитар салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш мақсадида ўзаро мувофиқлашган сиёсатни амалга оширишнинг долзарб аҳамиятига алоҳида тўхталди. Шу муносабат билан интенсив маданий алмашинувнинг йиллик тақвимини шакллантиришни амалиётга жорий этиш ҳамда “ШҲТ - келажакнинг ижодий ғоялари ва ташаббуслари макони” ёшлар алмашинувини кенгайтириш бўйича тадбирлар дастурини тайёрлаш таклиф қилинди.

    ШҲТнинг Минтақавий аксилтеррор тузилмаси фаолиятини фаоллаштириш борасидаги саъй-ҳаракатларни қайд этиб, мамлакатимиз етакчиси тузилма кенгашининг сайёр йиғилишлари амалиётини давом эттиришни қўллаб-қувватлади, бу тузилманинг замонавий таҳдидларга тезкор жавоб бериш масалаларида ваколатларини оширишга имкон беришини таъкидлади.

    Яна бир муҳим масала - Афғонистонда сақланиб қолаётган мураккаб вазиятга тўхталиб ўтилди. Президент Афғонистоннинг бевосита қўшнилари бўлган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлатлари узоқ муддатли сиёсий ечимни топишдан барчадан кўра манфаатдор эканини таъкидлади. Шу муносабат билан “ШҲТ – Афғонистон” алоқа гуруҳи форматида қўшма фаолиятни ва маслаҳатлашувларни қайта тиклаш таклиф қилинди.

    Тадбир якунида ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари қуйидаги ҳужжатларни имзоладилар:

    • ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг Нью-Деҳли декларацияси;
    • 2030 йилга қадар ШҲТ минтақасида иқтисодий ривожланиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида қарор;
    • Эронни ШҲТ аъзолигига қабул қилиш тартиботини якунлаш ва унга ШҲТга аъзо давлат мақомини бериш тўғрисида қарор;
    • Беларуснинг ШҲТга аъзо давлат мақомини олиш учун мажбуриятлари тўғрисидаги меморандумни имзолаш ҳақида қарор.

    Бундан ташқари, иқтисодий ҳамкорлик ва рақамли трансформацияни янада ривожлантириш, минтақавий хавфсизликни таъминлаш ва маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтиришга қаратилган 10 та ҳужжат қабул қилинди. ШҲТга раислик Қозоғистонга ўтди.

    04.07.2023, 17:11   Изоҳ (0)   8020
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда доллар расмий курси яна кўтарилди

    04.07.2023, 16:35

    Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки Ўзбекистонга 2,4 млрд доллардан ортиқ инвестиция киритгани маълум бўлди

    04.07.2023, 16:07

    Ўзбекистонда 5 июль куни қандай об-ҳаво бўлади?

    04.07.2023, 15:50

    “Kompromatuzb иши” бўйича жабрланганларга қанча зарар етказилгани маълум қилинди

    04.07.2023, 15:12

    Тошкент вилоятида Damas ва микроавтобус тўқнашиши оқибатида 20 киши жабрланди

    04.07.2023, 14:58

    “Ўттиз йилдан буён шу тизимда ишлаётган бўлсам, ҳали бундай иш бўлмаган” — вазир ўринбосари Баҳодир Аҳмедов маданият ва туризм бўлимларига Damas берилиши ҳақида

    04.07.2023, 13:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.