Якшанба куни республиканинг шимолий ҳудудларига Қозиғистон ҳудудларидан кириб келган нисбатан салқин ҳаво массаси душанба куни республиканинг барча ҳудудларига тарқала бошлади, деб хабар бермоқда “Ўзгидромет”.
Қайд этилишича, кундузи ҳаво ҳарорати 33-36 даражагача, жанубда 40 даражагача пасаяди. Меъёрий қийматларга яқин бўлган бундай ҳарорат фони иш ҳафтасининг охиригача сақланиб туради.
3—7 июль кунлари айрим тоғ олди ва тоғли ҳудудларда, шунингдек, 4 июлда кечга томон Фарғона водийси вилоятлари бўйича баъзи жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда. 3—4 июль кунлари энг чекка жанубда 20-22 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.
Тошкентда ҳаво бир оз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат асосан 34-36 даража бўлади.
Изоҳ (0)