Россия президенти Владимир Путин келаси ҳафта Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) саммитида телеконференция орқали иштирок этади. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди.
Бундан ташқари у Россия президенти ҳузуридаги Россия халқ хўжалиги ва давлат бошқаруви академияси давлат бошқаруви олий мактаби битирувчилари билан ҳам учрашади. Келгуси ҳафта Путин Россия ҳукумати аъзолари ва Хавфсизлик кенгаши аъзолари билан ҳам учрашувлар ўтказади.
Аввалроқ Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг йигирма учинчи саммити виртуал форматда 4 июль куни бўлиб ўтишини маълум қилганди.
Айни пайтда, Россия президенти шу йилнинг август ойида бўлиб ўтиши режалаштирилган Жанубий Африка Республикасидаги (ЖАР) БРИКС саммитида иштирок этиши кутилмоқда. ЖАР Ташқи ишлар вазирлиги БРИКС саммитининг барча иштирокчиларига дипломатик иммунитетлар берилишини кафолатлаган.
Бироқ мамлакат расмийлари Россия президентини ҳибсга олишга “ордер” берган Халқаро жиноий суд талаблари бажарилиши юзасидан муҳокамаларга йўл қўймаслик учун уни Хитой фойдасига ўтказишдан бош тортиши мумкин.
Изоҳ (0)