Самарқандда Хитой давлати билан ҳамкорликда қиймати 250 миллион долларни ташкил этувчи қон препаратлари ишлаб чиқарилади. Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлигида бўлиб ўтган учрашувда Хитойнинг Xindeyuan Bioengineering компанияси вакиллари билан айни шу масалада музокара ўтказилди. Унда Самарқанд вилояти “Ургут” эркин иқтисодий зонасида умумий қиймати 250 миллион долларлик инвестициявий лойиҳани амалга ошириш борасида келишувга эришилди.
Самарқандда 15 гектар майдонда қад ростлайдиган қон препаратлари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган, Марказий Осиёда ягона бўлиши кутилаётган фармацевтика заводи аҳолининг бундай препаратларга бўлган эҳтиёжини қондириш, шу билан бирга, маҳаллий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали импорт ҳажмини камайишига хизмат қилади.
Изоҳ (0)