• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12768.26
    • RUB162.63
    • EUR14400.04
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Юқори IQ га эга, капалаклардан қўрқади: Голливуд юлдузи Николь Кидман ҳақида 15 та қизиқарли факт

    “Лиса.ру” нашри Николь Кидманнинг 56 ёшга тўлиши муносабати билан унинг болаликдаги севимли машғулотлари, шунингдек, муҳаббати ва бошдан кечирган қийинчиликлари ҳақида сўз юритди. 

    Австралия фахри

    Николь Кидман “Энг яхши актриса” номинациясида Академия мукофотини қўлга киритган биринчи австралиялик актриса ҳисобланади.

    Фото: “Лиса.ру”

    Унинг ватани Америка

    Николнинг ота-онаси асли австралиялик, лекин актрисанинг отаси олим бўлгани учун оила Америкага кўчиб келган. Николь туғилгач, унинг оиласи Гаваига кетишга мажбур бўлди. У тўрт ёшга тўлганда, ота-онаси ўз ватанига қайтиб кетди. Сўнгра Австралияда актрисанинг синглиси Антония дунёга келди. Николь Кидман Австралия фуқаролигига эга.

    Фото: “Лиса.ру”

    Николь Кидман илк марта ўсмирлик даврида экранларда пайдо бўлган

    Николь 15 ёшида мусиқий клипда рол ўйнаган. У 17 ёшида “Divine Madness” мусиқий гуруҳининг аъзоси бўлган.

    Фото: “Лиса.ру”

    Актриса сочини қизил рангга бўяган

    Николь Кидманнинг сочи аслида сарғиш рангда эди. У сочларини қизил рангга бўяшни хоҳлади, шунда унинг тери ранги ва сочлари ўртасида контраст пайдо бўлган. Баъзида актриса сочини сариқ рангга ўзгартириб туради.

    Фото: “Лиса.ру”

    Қуёш нурларидан сақланади

    Николь Кидман ҳеч қачон қуёш нурларида тобланмайди, чунки у саратон касаллигидан қўрқади.

    “Мен ҳеч қачон қуёшда тобланмайман. Камдан-кам ҳолларда қуёшда тобланган бўлсам ҳам, оёғимда хавфли ўсма бор эди. Уни кесиб ташлашди, шундан кейин қуёшда тобланишни бутунлай тўхтатдим. Соғлиғимдан жуда хавотирдаман, чунки оиламда шифокорлар кўп эди”, — деган у 2007 йилда берган интервьюсида.

    Фото: “Лиса.ру”

    Актрисанинг ўз юлдузи бор

    2003 йилда Кидман Шон-шараф хиёбонида ўз юлдузига эга бўлди.

    Фото: “Лиса.ру”

    Николь Кидман Том Круз билан турмуш қурган

    Актриса 1990 йилда Голливуд актёри Том Круз билан турмуш қурган ва 2001 йилда у билан ажрашган. Жуфтлик биргаликда учта: “Узоқ-узоқда”, “Момақалдироқ кунлари” ва “Кўзлар кенг юмилган” фильмларида рол ўйнади. Тахминларга кўра, сўнгги фильмда суратга олингандан кейин жуфтлик ажрашишга қарор қилган.

    Фото: “Лиса.ру”

    Жуфтликнинг бўйидаги катта фарқ

    Кидманнинг бўйи 180 сантиметр, Круз эса 166 сантиметр. Аввалига актёрда бундай катта фарқ туфайли комплекслар ҳам бўлган, аммо кейин у бу масалани психолог ёрдамида ҳал қилган.

    Фото: “Лиса.ру”

    Мактабда зўравонликка дуч келган

    Николь Кидманни мактабда баланд бўйи ва сочлари туфайли синфдошлари масхара қилган. Актрисага “Сабзи”, “Швабра” ва “Новча” лақабини қўйишган.

    Фото: “Лиса.ру”

    Актриса сохта бурун қўйишларига рози бўлган

    Николь ёзувчи Виржиния Вулф ролини ўйнаган “Соатлар” фильмини суратга олиш чоғида ролга шунчалик киришиб кетганки, у ўнг қўли билан ёзишни ўрганган (актриса чап қўл) ва туб ўзгаришларга рози бўлган.

    Фото: “Лиса.ру”

    Масалан, грим усталари унга бир неча қаватли макияжни қўллашди ва ҳатто сохта бурун қўйишди. Актриса ҳатто танаффус пайтида папаратцилар уни танимасликлари учун сохта бурунни ечмаган ва журналистларнинг Круз билан ажрашиш ҳақидаги саволига жавоб бермаган.

    Юқори IQ

    Николь ўрта мактабни тугатмаган бироқ бу унинг ўртача 132 баллдан юқори IQ эгаси бўлишига тўсқинлик қилмаган. Бундай кўрсаткич фан номзодларида учрайди.

    Фото: “Лиса.ру”

    Актриса ўз қадрини билади

    Кидман 4 дақиқалик суратга олиш жараёнлари учун унга 4 000 000 доллар тўлашларини талаб қилган. Актриса Chanel брендининг реклама ролигида иштирок этгани учун 3,71 миллион даромад олган.

    Фото: “Лиса.ру”

    Севимли машғулотлари

    Актрисанинг асосий севимли машғулоти — ёзиш. У нашр қилишни истамайдиган кичкина ҳикоялар устида ишламоқда. У ёшлигида ўз ҳаётини бадиий адабиёт билан боғламоқчи эди, чунки бу ғояни унга отаси берган эди.

    Кидман пианинони яхши чалади ва буни унинг иштирокидаги “Совуқ тоғ” фильмини томоша қилиш орқали текширишингиз мумкин. Лойиҳада актрисанинг ўзи барча мусиқаларни клавиатурали асбобда ижро этган.

    Фото: “Лиса.ру”

    У лепидоптерофобия касаллиги билан оғриган

    Оддий қилиб айтганда, Николь капалаклардан жуда қўрқади.  Ундаги бу фобия болалилигида пайдо бўлган, бироқ актриса ҳали ҳам уни енга олмаган.

    “Мактабдан уйга қайтаётиб, уй олдидаги дарвозада улкан капалак турганига кўзим тушди. Мен бу йиртқич ҳайвон бор дарвозадан ўтмаслик учун панжарадан ошиб тушишим ёки уйнинг орқа томонига йўл олишим керак эди”, — дейди актриса.

    Фото: “Лиса.ру”

    Актриса ғайриоддий фобиядан халос бўлишга бир неча бор уриниб кўрди ва ҳатто жонли ноёб капалаклар билан музейга кирди. Капалаклардан бири Кидманга тегиб кетганида, актриса улардан жирканишини ҳис қилган. Аммо у сувараклар, каламушлар ва илонлардан умуман қўрқмайди.

    Яхши ният элчиси

    Кидман 2006 йилдан буён ривожланмаган мамлакатларда аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан шуғулланувчи UNIFЕМ ташкилотининг Яхши ният элчиси ҳисобланади.

    Фото: “Лиса.ру”
    26.06.2023, 12:37   Изоҳ (0)   6902
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Меҳрибон ва кўнгилчан: машҳур актёр ва ёлғиз ота Ченинг Татум қизи учун интернетдан соч ўришни ўрганди

    25.06.2023, 19:55

    Ҳашаматдан йироқ:  Бадавлат бўлишига қарамай, оддий одамлар каби яшайдиган Голливуд юлдузлари (фото)

    25.06.2023, 13:36

    “Гулсанамга у саҳнанинг эгаси борлигини айтганман” — Отабек Муҳаммадзоҳид Гулсанам Мамазоитованинг давлат тадбирларининг якуний қўшиқларни куйламаётганига изоҳ бер...

    25.06.2023, 10:15

    “Институтга киришим учун пора сўрашгач, ўқишни истамаганман” — инстаблогер Севара Султонова тасодифан вайнер бўлгани ва тадбиркорликда омади кулмагани ҳақида гапир...

    24.06.2023, 22:30

    Қушлардек сайрай олиш, пичоқ отиш, кубик-рубик териш: машҳурларнинг сиз билмаган яширин истеъдодлари (видео)

    24.06.2023, 21:30

    Афсонавий кўз, аэропорт ва пуфак шаклидаги қалъа: Голливуд юлдузларининг энг ноодатий уйлари (фото)

    23.06.2023, 10:28
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Систит — бу уят эмас!


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” бизнес учун қулай инновацион банк бўлишга интилмоқда


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    UZTELECOM 10 Гбит/с тезликдаги уй интернетини фойдаланувчиларга тақдим этди


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Ипотека Банк OTP Group ўзини ўзи банд қилганларга янги ипотека дастурини ишга туширди: ҳужжатларсиз, асаббузарликсиз, самарали натижалар билан


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 


    “Ўзбекинвест” IUA аъзосига айланди ва Лондоннинг глобал суғурта бозорида ўз мавқеини мустаҳкамлади


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Абадий ишончлилик ва хавфсизлик: GWM соҳанинг янги стандартларини жорий этмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Футбол тарихидаги энг кучли 10 та футбол академияси номи эълон қилинди

    Спорт | 1 июн, 21:47

    Исроил танклари Ғазода овқат кутаётганларга ўт очиб, 32 кишини ўлдирди

    Дунё | 1 июн, 21:45

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 500 та дрон иштирокидаги шоу

    Ўзбекистон | 1 июн, 21:00

    Қозоғистон армиянинг тайёргарлигини текшириш учун машқлар ўтказади

    Қозоғистон | 1 июн, 20:40

    Майда ойлик инфляция кескин ошди. Қайси ҳудудларда нархлар тез ўсмоқда?

    Иқтисодиёт | 1 июн, 20:13

    Украина Россия ҳарбий аэродромларига ҳужумга 1,5 йил тайёргарлик кўрган — ОАВ (фото)

    Дунё | 1 июн, 20:05

    Зинедин Зидан 100 млн евролик таклифни рад этди

    Спорт | 1 июн, 19:40

    Пентагон раҳбари Хитойнинг Тайванга ҳужумига тайёрланишга чақирди

    Дунё | 1 июн, 19:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.