• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Байденнинг рейтинги паст, Трамп ғолиб бўлишига ишонмоқда. АҚШнинг янги президенти ким бўлади (видео)

    АҚШда 2024 йилнинг ноябрь ойида президентлик сайловлари бўлиб ўтади. Олдинда сайловгача бир йилдан ортиқ вақт бўлса-да, жараёнга тайёргарлик, президентликка даъвогарлар ўртасида “пойга” ҳозирдан бошланган. Айни пайтда уларнинг сони ўн нафардан ортди. “Дарё” океанорти мамлакатидаги сайловолди манзараси тўғрисида “Америка овози” телерадиоси мухбири Навбаҳор Имамова билан суҳбат уюштирди.

    АҚШдаги сиёсий партиялар ўртасидаги рақобат муҳити ва сайлов тизими қандай? Келаси йилги президентлик сайлови борасида нималар маълум?

    Америкада президентлик сайлови ҳар тўрт йилда ўтказилади. Ҳар икки йилда эса Конгрессга сайловлар бўлиб ўтади. Яъни Вакиллар палатаси аъзолари ҳар икки йилда қайта сайланиши керак ёки ўз ўрнини бошқаларга бўшатади. Сенат учун сайловлар ҳар 6 йилда ташкил этилади. Америка орада бир йил ўтказиб, ундан кейинги йилда сайлов васвасасида бўлади.

    2024 йилда нафақат президентликка, балки Конгрессга ҳам сайловлар ўтказилади. Кураш аллақачон бошланиб кетган. Ҳар икки – демократлар ва республикачилар партияларининг номзодлари имкон қадар пул жамғариш пайида. Чунки давлат бу ерда номзодларга пул ажратмайди. Давлатнинг бу борада иши йўқ.

    Фото: “Дарё”

    Махсус фондлар бор, улардан пул олиш мумкин. Лекин бунинг учун ҳам олдин индивидуал америкаликлардан етарлича пул жамғариши керак. Деярли ҳар ҳафта, майдонга, “пойга”га кимдир кириб келяпти. Хусусан, республикачилардан.

    Демократлардан ким президентлик учун курашиши аниқ, бу — Жо Байден. Агар амалдаги президент қайта сайланишга аҳд қилса, мазкур партиядан бошқа ҳеч ким майдонга чиқмайди. Бу – садоқат ва партиявий муҳаббатдир. Партия имкон қадар ҳокимиятдаги ўрнини бой беришни хоҳламайди. Шу боис ҳам ким бўлишидан қатъи назар амалдаги президент у қайта сайланмоқчими, уни партиядошлари қўллаб-қувватлашади.

    Демократлардан номзод битта бўлса, республикачилардан ҳозир камида 12 киши майдонда. Собиқ президент Дональд Трампдан тортиб, унинг собиқ вице-президенти, унинг қўлида ишлаган одамлар, қолаверса, ҳам Флорида штати губернатори, ҳам у ердаги йирик шаҳар Майамининг мери, Техас ва бошқа қатор штатлардан даъвогарлар бор. Улар ҳали элакдан ўтади. Саралаш босқичи келаси йилнинг бошида бошланади. Лекин улар ҳозир етарлича маблағ жамғариб, ўз партиядошларининг кўнглига йўл топиши керак. Ҳозир номзодлар шу билан овора.

    Скриншот: washingtonpost.com

    Ҳар кунлик хабарларда ким қаерда қанча пул беряпти, қанча маблағ жамғариляпти, ким кимга қандай ваъда беряпти, деган масалалар янграйди. Яъни ҳозир республикачи номзодларнинг асосий мақсади республикачиларни ўзига тортиш.

    Албатта, Байден билан Трамп асосий номзодлар ҳисобланади. Аммо Америкада рейтинг муҳим масала. Уларнинг рейтинги қандай таҳлил қилиняпти? Янги номзодлар орасида амалдаги ва собиқ президентларга етиб олиши мумкин бўлганлари борми?

    Бу ерда рейтингларни ҳар куни ва ҳар ҳафта ўтказишади. Қўшма штатларда омма фикри доимий равишда ўрганиб борилади. Президентнинг рейтингига қарайдиган бўлсак, Байденнинг ҳозирги рейтинги 35-40 фоиз орасида, шундан ошмаяпти. Бу албатта, катта бир салбий реаллик. Лекин президентлик муддатининг иккинчи ярмида бундай ҳоллар олдин кўп бўлган. Шунинг учун Оқ уй саросима ёки ваҳимада эмас. Ҳаммаси яхши бўлади, деган ёндашув бор. Бу борада президент Байден бағоят босиқ.

    Жо Байден
    Фото: Яндекс

    Бироқ, нариги томондан кимлар номзод бўлгани аниқлангач, кейин Қўшма штатларда сайлов кампаниясимисан сайлов кампанияси бошланади. Яъни Байденнинг шошмаслигига сабаблар кўп. Ва албатта, Байден ҳам сайлов кампанияси учун пул жамғариши керак. Бу ерда президентга қийин жиҳати шундаки, у президентликни ҳам қилиши керак. Давлат бошқаруви бошқа, сайлов кампанияси бошқа. Молиялар бир-бири билан аралашмайди. Манфаатлар тўқнашуви жуда жиддий ва журналистлар буни яқиндан кузатади. Шунинг учун президентликка қайта сайланмоқчи бўлган президент эҳтиёт бўлиши лозим.

    Дональд Трампга келсак, республикачилар орасида унинг рейтинги анча баланд, аниқроғи 75-76 фоизни ташкил қиляпти.

    Дональд Трамп
    Фото: Яндекс

    Ундан кейингилариники 65-67 фоиз, бу Флорида штати губернатори Рон Десантис. У иккинчи ўринда кетмоқда. Қолганлар анча орқада. Дональд Трампнинг ишончи баланд: “Бирортаси менга ета олмайди”, деяпти. Трамп катта жиноий ишлар, терговлар, можаролар марказида. Лекин уларнинг бирортаси уни кампаниядан тўхтата олмайди. У оқланишига ишонади. Ҳозир Флоридага иккинчи марта судга борган бўлса, биринчиси март ойида Нью-Йоркда эди. Мана шу моментда унга жуда кўплаб республикачилар пул беряпти. Яъни 24 соат ичида ҳатто 5, 6 ҳатто 7 миллион долларгача жамғарилган. Трамп шу ой 77 ёшга тўлди.

    Америкада номзодлар сайлов кампанияси учун қанча маблағ жамғаришлари керак? Умумий сайлов харажатлари айтиладими?

    Албатта, ҳар бир даъвогар йиққан ҳар бир сент ҳисоб-китобда ва бу ошкора эълон қилинади. Буни кузатиб борадиган ташкилотлар жуда кўп. Гап бу ерда миллиардлаб долларлар ҳақида кетмоқда. Агар барча номзодлар харажатларини ҳисобласак, президент сайлови бир неча миллиард долларлик кампания.

    Фото: Яндекс

    Яқинда президент Байденнинг ўғли Ҳантер Байден судлангани бутун дунёда шов-шувларга сабаб бўлди. Бу ҳам президент рейтингига таъсир қиладими?

    Албатта, таъсир қилади. Президентнинг оиласи намуна бўлиши керак. Америка индивидуал эркинликка асосланган жамият. Бу ерда ҳамма ўзи учун ўзи жавоб беради дейилади. Лекин арбобларнинг болалари нима қилаётгани, ўзини қандай тутаётгани, ахлоқи оддий қилиб айтадиган бўлсак, микроскоп остида.

    Ҳантер Байден ёш одам эмас. У 53 ёшли юрист, лоббистлик ҳам қилади, тадбиркор ва рассом. Омма орасида ўзига хос нуфузга эга. У ўтган бир йил ичида текширилаётганди. Тергов қилинди. Унга махсус терговчи белгиланган. Шу ҳафта у учта айбни бўйнига олди. Яъни солиқ тўлашдан бош тортганлик ва рухсатсиз қурол кўтариб юрганликда айбланаётганди. Бу мамлакат доимий отишмалар, қатлиомлар, ёппасига қуролли ҳужумлар ичида яшашишини ҳисобга олсак, Ҳантер Байденга қўйилаётган айбловлар жиддий. Ва бу республикачилар томонидан президент Байденга қарши қўлланилади.

    Айтиш керак, Байден нафақат республикачилар томонидан, балки ўз партиядошлари томонидан ҳам кучли босим остида. Улар назарида ҳам бу ўзига хос шармандалик. Байден бошидан ўғлини ҳимоя қилиб келаётган эди. “Бу даъволар асоссиз”, деяётганди. Лекин ҳозирга келиб, ўғлининг ўзи “ҳа, шундай қилганман”, деди. Яъни у прокуратура билан муроса қилар экан ва прокуратура унга қамоқ жазоси сўрамасликка кўнаркан, бунинг оқибатлари ва асоратлари ҳали узоқ вақт сезилади.

    Фото: Яндекс

    Америкада ўтказилган президентлик сайловларида сохта овозлар аниқланган ҳолатлар ҳам кузатилганми? Мамлакатда бундай муаммога қарши курашиш тизими қандай ишлайди?

    Сохта овозлар ҳар сайловда аниқланади. Лекин уларнинг сони кўп эмас. Федерал сайлов комиссияси бор. У даъвогарларни рўйхатга олади. Ҳар бир штат ўз сайлов тизимига эга ва унга Федерал ҳукумат аралаша олмайди. Федерал қонунлар бузилсагина, федерал тизим нимадир қилиши, аралашиши мумкин. Масалан, Адлия вазирлиги.

    Ҳар бир штатда давлат котиби бор. Улар сайлов тизимининг бошқарувчиси ҳисобланади ва биринчи навбатда фуқароларга ҳисобот беради. Ўтган 2020 йилги президентлик сайловларида сохта овозлар аниқланган.

    Кейин текширувлар, суд ишлари бўлди, хулосалар қилинди. Лекин сайлов натижасига таъсир қила оладиган сонда эмас. Албатта, у овозлар ҳисобга олинмайди. Қўшма штатларда нафақат сохта овозлар, балки техник хатолар ҳам учрайди.

    Ҳозир ҳар бир штатда овоз бериш ҳуқуқи бўйича сиёсат борлиги кўп муҳокама қилинади. Яъни ўша штатнинг парламенти, Қонунчилар ассамблеяси бу борада қатор қоидаларни белгилаган ва ўзига хос тартиб жорий этилган. Демократлар овози кўпроқ кузатиладиган, либерал руҳдаги штатларда, масалан, республикачилар ҳокимиятга келганида овоз беришни чекловчи, яъни ким овоз бериши мумкин деган савол муҳокамага чиқади. Бу ерда ҳуқуқ ташкилотлари “имкон қадар овоз бериш ҳуқуқи чекланишга ҳаракат қилади”, деб нола қилиб келади. Яъни агар республикачилар ҳокимиятга келса, ўша штатда овоз бериш қийинлашади. Чунки республикачилар у ҳудуддаги кўпчилик ҳисобланган демократларнинг овозини бўғишга ҳаракат қилади, деган масала федерал миқёсда муҳокамада.

    Фото: Яндекс

    Америкада қизил ва кўк штатлар бор. Қизил штатлар аксарият ҳолларда республикачиларга овоз берадиган штатлар, кўкларда демократлар устун. АҚШда сайлов натижаларини айниқса у президент сайлови бўлса, ўзгарувчан сайловчилар белгилайди. Бу сайловчилар озчилик, лекин уларнинг овози орадаги фарқни ҳал қилади. Чунки аллақачон содиқ демократлар ва республикачилар бор. Агар эътибор берсангиз, сайлов натижаси бир-бирига жуда ҳам яқин бўлади. Номзодлар бу мамлакатда камдан кам ҳолларда 3-4 фоиз фарқ билан ютишади. Одатда, тафовут ярим фоиз ёки бир фоиз, балки икки, максимум уч фоиз бўлиши мумкин. Ўша фарқни белгилашда ўзгарувчан – ҳеч кимга содиқ бўлмаган сайловчиларнинг роли муҳим.

    Айтганимдек, шу пайтгача сайлов натижасига таъсир ўтказа оладиган даражадаги хатоликлар бу ерда кузатилмаган. Овозларни қайта санаш амалиёти бу ерда кенг йўлга қўйилган. Ҳар бир штат ўз фуқароларига ўзи жавоб беради.

    Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти бошқа аъзо мамлакатларда бўлганидек, бу ерга ҳам келиб, сайлов жараёнини кузатади ва тизимдаги қатор хатоларни очиб беради.

    Фото: Яндекс

    Америка халқининг сиёсий фаоллиги қай даражада деган яна бир қизиқ масала бор. АҚШда 350 миллион нафар атрофида аҳоли яшайди. Уларнинг қанча қисми сиёсий жиҳатдан фаол, бу борада кузатувлар, таҳлиллар олиб бориладими?

    Кузатувчи сифатида айтишим мумкинки, Қўшма штатларда сиёсий фаоллик жуда кучли. Лекин бу сиёсий фаоллик, асосан, маҳаллий сиёсат билан боғлиқ. Масалан, Вашингтонни олайлик. Бу ердаги сиёсий доираларда ташқи сиёсатга қизиқадиганлар ва ташқи сиёсат билан шуғулланадиганлар ҳам ҳукумат ичида, ҳам ташқарида кўп. Пойтахтда тинимсиз ташқи сиёсатни муҳокама қиладиганлар бор. Лекин ҳатто Вашингтоннинг ўзида ҳам маҳаллаларга, оддий одамлар яшайдиган жойларга кирсангиз, масалан, менинг қўшниларим ташқи сиёсатни камдан кам тилга олишади. Улар учун мана шу шаҳардаги шароит, турмуш даражаси, маҳаллий иқтисод ва хавфсизлик масалалари муҳим. Яъни Америкада ҳар доим сайловни белгилайдиган бирламчи омил бу – иқтисод. Чунки у ҳамма нарса билан боғлиқ. Маиший хизмат, одамларнинг тирикчилиги, соғлиқни сақлаш... буларнинг ҳаммаси иқтисоднинг ажралмас қисми. Оммавий сўровлардан ҳам биламиз, кузатувларимизга асосланиб ҳам айтишимиз мумкин бунга қизиқадиганлар жуда кўпчилик.

    Америкаликлар ҳам бошқа жамиятлар сингари сиёсатчиларга камдан кам ҳолларда ишонишади. Яъни Қўшма штатларда Оқ уйнинг ҳам, Конгресснинг ҳам рейтинги жуда паст. Масалан, Конгресснинг умумий рейтинги, одатда, 20-30 фоиз орасида бўлади. Бу мамлакатда энг юқори рейтингга эга сиёсий орган – Мудофаа вазирлиги. Яъни америкаликлар ўз ҳарбийларини қадрлашади, уларга ишонишади. Ҳазиллашиб ҳам, жиддий ҳам айтамиз, чунки бу факт, Америкада оммавий ахборот воситалари ва ҳокимиятдагиларнинг рейтинги паст.

    Фото: Яндекс

    Одамлар кузатади. Оммавий сўровлар бежиз қилинмайди. Чунки фуқаронинг фикри муҳим. Фуқаронинг фикри кўп ҳолларда ўша сайлов натижаларини ҳам акс эттиради. Тўғри, баъзида кутилмаган натижалар ҳам бўлиши мумкин. Лекин барибир омма фикри охирги моментгача жиддий қабул қилинади. Сайлов васвасаси бошланиши билан бу ерда ҳамманинг оғзида сайлов бўлади. Яъни фуқаро огоҳ. Масалан, ҳозир иқтисодий вазият анча яхшиланди. Лекин муаммолар кўп. Ишсизлик анча паст, инфляция ҳам пасая бошлади, лекин умуман олганда у ҳамон юқори.

    Америкаликлар талабчан, ва муаммолар уларни оёққа турғизади. Сиёсатчиларига нисбатан қанчалик ишончсиз бўлмасин, киноя ва аччиқ сўзлар билан уларни таърифлашмасин америкаликлар лоқайд эмас. Улар эрталабдан хабарларни билишни хоҳлашади, қизиқишади. Ҳар соатда куннинг долзарб янгиликлари билан танишиб боришади. Мен фақатгина пойтахтда яшаётган америкаликларнигина назарда тутмаяпман, Американинг энг олис жойларида ҳам одамлар янгиликка, ким бошқарувда экани ва у нима қилаётганига қизиқишади. Биринчи навбатда улар ўзларининг маҳаллий раҳбарларини, маъмуриятини саволга тутишади, улардан ҳисобот талаб қилишади.

    Исломбек Умаралиев суҳбатлашди.

    Тасвирчи Илҳом Хурсаналиев, монтажчи Дониёр Ёрмуродов.

    26.06.2023, 10:35   Изоҳ (0)   11065
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қорақалпоғистонда маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади

    26.06.2023, 10:14

    Судларда Конституция нормаларини тўғридан тўғри қўллаш бўйича Олий суд Пленумининг қарори қабул қилинди

    26.06.2023, 09:26

    Озарбайжонда ўтказилган Халқаро муғом фестивалида ўзбекистонлик ижрочилар 35 минг евро миқдоридаги мукофотга сазовор бўлди

    26.06.2023, 00:03

    Тошкентда яна бир қанча ҳудудларда “свет” вақтинча ўчирилади

    25.06.2023, 23:30

    Бухорода 3 турдаги ҳашаротлар етиштирилмоқда (фото)

    25.06.2023, 22:20

    Сурхондарёда сув омборига тушиб кетган Lacetti ҳайдовчиси вафот этди

    25.06.2023, 21:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Анчелотти “Реал” бошқарувини қачон тарк этиши маълум бўлди

    Спорт | 9 май, 23:38

    Суперлига. “Динамо” “Сурхон”ни мағлуб этиб, турнир жадвалида кучли учликка кириб олди

    Спорт | 9 май, 22:35

    АҚШ бюджети тақчиллиги йил бошидан бери 196 млрд долларга кўпайди

    Дунё | 9 май, 22:05

    Францияда икки генерал ҳокимиятни танқид қилгани учун ишдан олинди

    Дунё | 9 май, 21:35

    “Ливерпуль” “Реал”нинг қароридан норози бўлди

    Спорт | 9 май, 21:12

    НАТО Киевга тинчлик шартномасининг бир қисми сифатида аъзоликни ваъда қилмаганини билдирди

    Дунё | 9 май, 20:35

    Суперлига. Водий дербисида “Нефтчи” устун келди

    Спорт | 9 май, 20:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.