ЎзЛиДеПдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев қашқадарёлик сайловчилар билан учрашувда 150 минг нафар ёшлар хорижий олийгоҳларда таълим олаётганини таъкидлади.
“Бундан ташқари, 2 миллион атрофидаги юртдошларимиз рўзғорини тебратиш учун, оиласи, ота-онаси ва фарзандларидан узоқда – хорижда меҳнат қилмоқда”, – деди номзод.
Шавкат Мирзиёев мусофир юртда, турли қийинчилик ва машаққатларга чидаб, ҳалол меҳнат қилиб, нон топиш осон эмаслигини таъкидлади.
“Хорижда бундай шароитда яшаб келаётган одамларимизни ҳақиқий қаҳрамон, десак, тўғри бўлади. Чет элларда тажриба ва малака орттираётган ана шундай ватандошларимизга раҳмат айтишимиз керак”, – деди президентликка номзод.
Изоҳ (0)