Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Қарши шаҳрига 100 та замонавий электробус олиб келинишини айтди. Шунингдек, шаҳарда 200 та зарядлаш станциялари қурилади. Бу мақсадлар учун 30 миллион доллар жалб қилинади.
Бундан ташқари, Халқаро молия ташкилотлари билан бирга:
- “Қарши – Шаҳрисабз – Китоб” ва “Самарқанд – Қарши” йўллари капитал таъмирланади (177 километр);
- “Олмаота – Бишкек – Тошкент – Шаҳрисабз – Термиз” йўлининг Қашқадарё ҳудудидан ўтувчи 60 километр қисми реконструкция қилинади.
Шавкат Мирзиёев Қашқадарёдаги эҳтиёжманд оилага мансуб 20 минг талабага контракт пуллари тўлаб берилишини маълум қилди.
Ушбу мақсадлар учун 220 миллиард сўм йўналтирилади.
“Ўз бизнесини ижарага олинган бинода бошлаётган ёшларимизга бир йиллик ижара харажатининг 50 фоизи қоплаб берилади. Талабалар учун давлат ташкилотларида иш ҳақи тўланадиган стажировка тизими жорий қилинади”, – деди номзод.
Изоҳ (0)