“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Бернарду Сильва фаолиятини Саудия Арабистони чемпионатида давом эттириши мумкин.
Marca нашрининг хабар беришича, португалиялик футболчи билан музокаралар деярли якунига етган. Сильва ўйнаши мумкин бўлган клуб номи ошкор этилмаган.
Аввалроқ, 28 ёшли Бернардуга “Барселона” қизиқаётгани хабар берилганди. Шунингдек, “ПСЖ” ҳам Лионель Мессининг ўрнини Сильва билан тўлдирмоқчи эканлиги маълум бўлганди.
Бернарду Сильва 2017 йилдан буён “Манчестер Сити” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. 2022/23 йилги мавсум АПЛда футболчи 34 та ўйинда иштирок этиб, 4 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Изоҳ (0)