• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Навоийда давлатнинг 1 млрд сўмдан ортиқ маблағини талон-торож қилган мансабдор бўшатилган лавозимига қайтди

    Навоий вилоятининг Навоий шаҳрида Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб, давлатнинг 1 миллиард 53 миллион сўм миқдоридаги маблағини талон-торож қилган мансабдор Юсуф Турсунов яна бошқарма бошлиғи лавозимига қайтди. Бу ҳақда Навоий шаҳри ҳокими М.Эгамқуловнинг 2023 йил 21 июнь куни имзоланган қарорида маълум қилинган.

    Қарорда Турсунов ушбу лавозимга уч ойлик синов муддати билан тайинлангани қўшимча қилинган.

    “Дарё” давлат пулини ўзлаштиришда айбланган Юсуф Турсуновнинг яна айнан ўша лавозимга қайтиш сабабини аниқлаш мақсадида қарор ижросини таъминлашга масъул бўлган, ҳокимликнинг ташкилий кадрлар гуруҳи раҳбари Шаҳобиддин Холбоев билан суҳбатлашди.

    Журналист Шаҳобиддин Холбоевга “айнан шу лавозимда ишлаган пайтида давлат маблағини ўзлаштирган мансабдорни яна айнан ўша лавозимга қайтариш қанчалик мантиқли”, деган саволга жавоб берар экан “Мен Сизнинг саволингизга аниқ жавоб беришим учун ҳолатни батафсил ўрганиб, бу ҳақда расмий муносабат ҳам берамиз“, деди.

    Шаҳобиддин Холбоев журналист саволига жавоб беришдан тийилар экан Юсуф Турсунов бу лавозимга уч ойлик синов муддати билан тайинланганини, уни бу лавозимга тайинлашда суднинг аввалги қарорларидаги жазо тури ва муддати ўталгани ҳисобга олинганини қўшимча қилди.

    Кези келганда таъкидлаш керакки, суд ҳукмига кўра, Юсуф Турсунов 2019 йилда бошқарма бош ҳисобчиси У.Хафизов, “Paradise System Service” МЧЖ мансабдор шахслари билан жиноий тил бириктириб, 690 дона кўча чироғини сотиб олиш учун жами 997 миллион сўм маблағни жамият ҳисоб рақамига кўчирган. Аниқланишича, мазкур турдаги чироқнинг бир донаси 384 минг сўм бўлган, мансабдор эса чироқнинг ҳар бирига 1 миллион 240 минг сўмдан пул тўлаб, ушбу маблағнинг 732 миллион сўмини талон-торож қилган.

    Шунингдек, у донаси 384 минг сўм бўлган 700 дона Slatek LED Street Light-200W кўча чироғи 650 минг сўмдан ҳамда ҳар бирининг донаси 272,2 минг сўм бўлган 650 дона Energomax EMX-0103/150W кўча чироғини 480 минг сўмдан сотиб олиб, бу сафар 321 миллион 220 минг сўмни “еб кетган”.

    Юсуф Турсунов жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг 2021 йил 4 мартдаги ҳукмига асосан, Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва 209-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбли деб топилиб, Жиноят кодексининг 45-моддаси қўлланган ҳолда 1 йил 6 ой мансабдорлик ва моддий жавобгарлик ишларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, ойлик иш ҳақининг 10 фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда 3 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазосига тортилган. Навоий вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2021 йил 18 августдаги ажрими билан биринчи инстанция суди ҳукмига қисман ўзгартириш киритилиб, Юсуф Турсуновга тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазоси муддати 3 йилдан 2 йил 7 ойга қисқартирилган. Мансабдорлик ва моддий жавобгарлик ишларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тарзидаги қўшимча жазо ўзгаришсиз қолдирилган.

    22.06.2023, 15:23   Изоҳ (2)   11337
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (2)

    Кириш
    1. axonlar@gmail.com / 22.06.2023, 19:49

      зур

      Жавоб бериш
    2. axonlar@gmail.com / 22.06.2023, 19:49

      яхшику

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Мулкнинг 8 дан 1 қисми тегиши мумкин” — Пётр Каримов ва Татьяна Каримова ўртасидаги ворислик масаласида суд иши ҳақида адвокат тушунтириш берди

    22.06.2023, 14:59

    “Ҳажга борадиган зиёратчилар учун ягона онлайн, очиқ-ошкора навбат тизими жорий қилинади” — Шавкат Мирзиёев

    22.06.2023, 14:45

    Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида 23 июнь куни чанг-тўзон кузатилиши мумкин

    22.06.2023, 14:41

    Термизда 22 июнь куни ҳавонинг ифлосланиш даражаси ошиб кетди

    22.06.2023, 13:59

    Spark Россияда сотилаётгани ҳақида хабар тарқалди. UzAvtoMotors бунга муносабат билдирди

    22.06.2023, 13:34

    “Контракт асосида хизмат қилаётган ҳарбийлар маоши 2030 йилга қадар яна 2 карра оширилади” — Шавкат Мирзиёев

    22.06.2023, 13:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47

    Сурия мудофаа вазирлиги ва АҚШ дастагидаги курдлар мамлакат шимолида юз берган тўқнашувда бир-бирини айблади

    Дунё | 3 август, 17:24

    Эстония Россия билан чегарада хавфсизликни кучайтирди

    Дунё | 3 август, 16:47

    Россия Хитойдан юк машиналари импортини тақиқлади

    Дунё | 3 август, 16:40

    “Тоттенҳэм” Сон Ҳён Миннинг ўрнини “Реал” футболчиси билан тўлдирмоқчи

    Спорт | 3 август, 16:12

    “Тошкент—Шарқий” аэропорти қурилиши сентябрда якунланиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 3 август, 16:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.