Ўзбекистонда 2024 йилдан йиллик тиббий кўриклар доирасида нуронийларни мақсадли скринингдан ўтказиш дастурлари жорий этилади.
Бу ҳақда 20 июнда имзоланган “Маъмурий ислоҳотлар доирасида соғлиқни сақлаш соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарорида белгиланди.
Қарорга кўра, туман (шаҳар) даражасида амбулатор ва стационар шароитда аҳолининг энг кўп мурожаатларига сабаб бўлаётган касалликлар ва ҳолатларни инобатга олган ҳолда, давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхати шакллантирилади.
Аввалроқ ушбу қарор билан Ҳамширалар академияси ташкил этилиши ҳақида хабар берилган эди. Нодавлат тиббиёт ташкилоти ходимлари, тиббий техникаси, хизмат турлари, тиббий статистика ва бошқа ҳисоботлар мониторинги юритилади. Тиббий фаолиятни назорат қилишда “хавфни таҳлил қилиш” тизими йўлга қўйилади.
Изоҳ (0)