Украинада олти ой ичида магистрал электр тармоқларининг 43 фоизи шикастланди. Бу ҳақда “Укрэнерго” миллий энергетика компанияси маълум қилди.
Компания масъуллари инфратузилма оғир аҳволда экани, истеъмолчиларни захира энергия таъминотига ўтказиш имконияти камайганини таъкидладилар.
Шу муносабат билан Украина аҳолисидан электр жиҳозларини тежамкорлик билан ишлатиш илтимос қилинди, айниқса, кечқурун соат 19:00 дан 22:00 гача вақт оралиғида электр энергиясини тежаш сўралмоқда.
Киев электр тармоқлари бошқаруви раиси Владимир Кудрицкий 25 май куни ресурслар етишмаслиги сабабли ёз мавсуми мамлакат энергетика тизими учун оғир кечишини таъкидлаганди.
Украина Энергетика вазирлигининг ҳисоб-китобларига кўра, 2023 йилда республика энергетика тизимини тиклаш учун 3,4 миллиард доллар керак бўлади.
Улардан 1,2 миллиард доллар маълум ресурсларни сотиб олишга, қолгани – тақсимлаш ва қайта тиклашга, шунингдек, электр узатиш линияларини янгилаш учун зарур.
Изоҳ (0)