АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Fox News телеканалига берган интервьюсида Россия етакчиси Владимир Путин билан узоқ вақт мулоқот қилмаган бўлса-да, яхши ва мустаҳкам муносабатларга эга эканлигини айтиб ўтди.
“Менинг Путин билан муносабатларим жуда яхши. У билан анчадан бери гаплашмаганман, лекин Путин билан муносабатларим жуда мустаҳкам”, — дейди сиёсатчи.
Трамп, агар у АҚШ президентлигида қолганида, Путин Украинада уруш бошламаган бўларди, деб тахмин қилган.
Америкалик сиёсатчи, шунингдек, Россия президентига агар у қуролли амалиётлар бошлашга қарор қилса, “жиддий оқибатлар” бўлишини ва бу фалокатга айланишини айтганини қўшимча қилди.
“Путин менинг гапларимга ишонмади. Аниқроғи, фақат 10 фоизига ишонди”, — деди Трамп. АҚШ собиқ президентининг сўзларига кўра, у бир кунда Москва ва Киевни келишувга олиб келиши мумкин.
Изоҳ (0)