ЎзЛиДеПдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев бухоролик сайловчилар билан учрашувда экологияни асраш ва маиший чиқиндилар билан ишлаш бўйича Бухоро тажрибаси яратилиши айтди.
“Келгуси етти йилда вилоятдаги 15 та қаттиқ маиший чиқинди полигони ёпилиб, 6 таси модернизасия қилинади. Вилоятга 200 та замонавий чиқинди ташиш техникалари харид қилинади, ҳар бир маҳаллада чиқинди йиғиш шохобчалари қурилади”, – деди номзод.
Шавкат Мирзиёев чўл ҳудудлардаги қум кўчишининг олдини олиш мақсадида, 20 миллион туп саксовул ва бошқа бута кўчатлари экилишини таъкидлади.
“Умуман, Бухоро вилоятини биринчилар қаторида “экологик тоза, чиқиндисиз ҳудуд”га айлантириш бўйича катта ҳаракатни бошласак, ўйлайманки, буни бутун вилоят аҳли қўллаб-қувватлайди”, – деди номзод.
Изоҳ (0)