Бразилия жанубида содир бўлган циклон оқибатида 11 киши ҳалок бўлди, 20 киши бедарак йўқолди, деб ёзмоқда “Zakon.kz”.
Бразилия ҳукумати маълум қилишича, бўрон кучли ёғингарчилик олиб келган ҳудудларда вертолётлар 20 нафар бедарак йўқолган одамни изламоқда.
Циклондан энг кўп зарар кўрган шаҳарлардан бири Караа бўлди, унда 8000 дан ортиқ аҳоли яшайди.
“Караадаги вазият бизни чуқур ташвишга солмоқда. Биз бирлашган ҳолда асосий зарарланган ҳудудларни тезкор харитага туширишимиз ва ёрдамга муҳтож одамларни аниқлашимиз ниҳоятда зарур”, — деди шаҳар губернатори.
Жабрланган ҳудудларнинг кўплаб аҳолиси ўз шаҳридаги очиқ спорт майдончаларини бошпана қилган. Расмийлар бир неча ҳудудларда кўчки хавфи ҳақида огоҳлантирган.
Аввалроқ Ҳиндистонга кучли “Бипаржой” циклони ёпирилгани, оқибатида камида икки киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)