Шри-Ланка ҳукумати сайёҳлар учун бепул визалар жорий этиш масаласи устида ишламоқда.
“Оролнинг Туризм вазирлиги бу борада керакли чора-тадбирларни ишлаб чиқмоқда”, — деди Шри-Ланканинг Россия Федерациясидаги элчиси Жанита Лиянаге.
“Сайёҳлар учун бепул визалар масаласи ҳали ҳам муҳокама қилинмоқда. Туризм вазиримиз бу борада қаттиқ ишламоқда ва туризм ҳақида гапирганда шуни таъкидлаш керакки, бу йил Шри-Ланкага жуда кўп сайёҳлар келиши кутилмоқда... Менимча, бепул визалар тез орада йўлга қўйилиши мумкин, биз бунинг устида ишлаяпмиз ”, деди Лиянаге.
Маълумотларга кўра, 2022 йилда Шри-Ланкага жами 720 мингга яқин хорижий сайёҳ ташриф буюрди, бу 2021 йилдаги натижадан уч баравар кўп.
Изоҳ (0)