• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    “Ёнарқўнғизлар қабри”, “Юрак шивири”, “Мушукнинг қайтиши” — Япон режиссёрларининг энг яхши анимелари

    Стереотиплардан фарқли ўлароқ, аниме ёш жанр эмас. Ўтган ўн йиллар мобайнида кўплаб TV ва ОVА сериаллари (Original Video Animation — Японияда аниме-сериалларнинг ўзига хос формати) қисқа ва тўлиқ метражли фильмлар чиқарилди. Бу соҳаларда энг яхши картиналар рўйхатини тузиш деярли имконсиз, чунки маълумотлар жуда кўп. Шундай бўлса-да, кўпчиликка маълум бўлмаган классикалар, ҳайратланарли даражада бажарилган ва диққатга сазовор аниме картиналар билан таништирамиз.

    “Дунёнинг бу бурчагида” (2016)

    Фото: Фильмдан кадр

    Сузу Урано — Хиросимада яшовчи оддий қишлоқ қизи. У ўз оиласига ғамхўрлик қилади ва баъзида ҳордиқ пайтида дафтарига денгиз қуёнлари расмини чизади. Уни бошқа вилоятдан келган одамга турмушга беришади. Ҳозир у аста-секин янги оилага кўникмоқда. Шу билан бирга, аввал император Хирохитонинг фашистик даврини, кейин урушни, сўнгра урушдан кейинги очарчилик йилларни бошдан кечирмоқда...

    Хиросима — ҳали ҳам японияликлар учун, айниқса, аниме учун оғриқли мавзу, лекин камдан кам одам бу фожиани ўз мамлакати тарихининг бир қисми деб ҳисоблайди. Бироқ фильмда сиёсат мавзуси орқа фонда қолади: у табиий равишда тажовузкор полиция, армияга оммавий жалб қилиш ва радио хабарлари орқали ўзини билдириб туради, лекин ҳикоянинг марказида унчалик бой бўлмаган оиланинг оддий ҳаёти, мулойим ва ижодкор қиз тақдири туради... У катталардек бўлишни ўрганади, кеча унга бегона бўлган одамларга ёрдам беради, деярли танимайдиган эри билан муносабат ўрнатади ва ўзида кичик бўлса-да, лекин қалбга илиқлик бахш этувчи куч топа олади.

    “Стимбой” (2004)

    Фото: Фильмдан кадр

    ХIX асрдаги Англия. Рей Стим — жуда истеъдодли, механикага қизиқувчи бола, бобоси унга буғ шарининг чизмаларини юборганидан сўнг ҳаёти сиёсий воқеаларга қоришиб кетади.

    “Стимбой” — Кацуҳиро Отомонинг етарлича баҳоланмаган картиналарининг энг ёрқин намунасидир. Мазкур анимация руҳий жиҳатдан енгил ва болаларча самимий. Бу ажойиб анимацияда, айниқса, хаёлий механизмлар ҳақида гап кетганда ҳақиқий стимпанк (ХIX аср охиридаги буғ энергиясидан илҳомланиб яратилган илмий-фантастик йўналиш) саргузаштдир. Отомо — ажойиб график. “Стимбой”да бўлгани каби ҳеч қаерда механизмларнинг ажойиб дизайнини бунчалик аниқ кўра олмайсиз, томоша қилиш давомида анимация санъати нималарга қодир эканига қойил қолишингиз аниқ.

    “Стимбой” Отомонинг “Akira” номли анимацияси сингари унчалик машҳур бўлолмаган. Бир вақтлар бу 3D ва 2D анимациясининг комбинацияси нимага қодирлигини кўрсатиб берувчи ажойиб фильм бўлган.

    “Ёнарқўнғизлар қабри” (1988)

    Фото: Фильмдан кадр

    Иккинчи жаҳон урушидан ёлғиз, қашшоқ ва бутун дунёда ҳеч кимга кераксиз бўлиб чиққан болалар ҳақидаги ҳикоя. Режиссёр Исао Такаҳата шахсий фожиани тасвирлаш орқали уруш фақат ҳарбийларнинг эмас, балки барча одамларнинг тақдирини қандай ўзгартириши ҳақида фикр юритади.

    “Аме ва Юки — бўри болалари” (2012)

    Фото: Фильмдан кадр

    Ёш қиз Хана бўрига айлана оладиган йигитни севиб қолади ва ундан икки фарзанд кўради: қиз ва ўғил. Аммо севгилиси вафот этгач, оилани боқиш, болаларни оёққа турғизиш унинг ўзига қолади.  Бу орада болаларининг ҳақиқий ёввойи бўрилар каби ўзини тутиши қўшнилари, ҳам ижтимоий хизмат ходимларининг эътиборини тортади...

    Мазкур картинада Мамору Хосода ўзини чиройли оилавий аниме устаси сифатида кўрсатиб, ёш ота-оналарнинг одатий қийинчиликларини бошқа ракурсдан тасвирлайди. Кейинчалик у “Махлуқ шогирди” ва “Келажакдан келган Мираи” фильмларини суратга олади, улар ҳам оила мавзусига тегишли бўлиб, лекин у буни биринчи бўлиб “Бўри болалари”да тасвирлаган. Хосода буни жуда самимий, таъсирчан ва айни пайтда реал тарзда, ёш оила ҳаётининг мураккаб томонларини яширишга уринмасдан амалга ошира олган.

    “Кеча” (1991)

    Фото: Фильмдан кадр

    27 ёшли қиз мегаполисдан туғилиб ўсган қишлоғига қайтади, бир вақтнинг ўзида болалигини эслаб, ўзини англайди. Исао Такаҳата ва Хаяо Миязаки ўртасидаги ҳамкорлик ширин-аччиқ носталжи туйғуси билан тасвирланган.

    “Бу ердан океан эшитилади” (1993)

    Фото: Фильмдан кадр

    Икки дўст бир қизни севиб қолади — сюжет дунё каби эски, шунга қарамай Томоми Мочизуки мултфильмга ўзгача жозиба бағишлашга муваффақ бўлади. Денгиз бўйидаги сокин шаҳарчадаги уч нафар ўрта мактаб ўқувчилари ўртасидаги мураккаб муносабатлар ҳақида ўйлантирадиган драма.

    “Қобиқдаги руҳ” (1995)

    Фото: Фильмдан кадр

    Келажакда жиноятчилик ҳозиргидан-да аянчли аҳволда бўлади. Аммо энди кибертехнологиялар ривожланиши билан фирибгарлар ўзига хос турдаги жиноятларни содир этиш имкониятига эга бўлади: нейрон имплантлари орқали одамларнинг шахсий маълумотларини ўғирлаш, “арвоҳ”-киборгни бузиш ... Махсус бўлимнинг энг яхши ходимаси — киборг, майор Мотоко Кусанаги шундай жиноятчиларнинг изига тушган. Бу иши билан у Қўғирчоқбоз лақабли сирли жиноятчининг эътиборини тортади.

    Мамору Осиининг бошқа фильмларидан фарқли ўлароқ “Қобиқдаги руҳ” 2029 йилда Токионинг сирли совуқ дунёсига бошқача назар билан қарайдиган улкан франшизага асос солган. Бироқ бошқа фильмларнинг ҳеч бири Мамору Осиининг сеҳрли муҳитини такрорлай олмаган. Албатта, бу нарса уларнинг машҳурлигига таъсир қилмайди, шунчаки “Қобиқдаги руҳ” жанр частотасига қарамай, такрорлаб бўлмайдиган фильмга айланган. Бу ишнинг уддасидан чиқишолмаган, гарчи Японияда ҳам, Голливудда ҳам бунга уринишлар бўлган.

    “Пом Поко: Хейсей давридаги Тануки уруши” (1994)

    Фото: Фильмдан кадр

    Комедия, драма ва фантастика уйғунлиги, табиатга ғамхўрлик қилиш муҳимлиги ҳақидаги ажойиб мултфильм. Ушбу эртак-анимеда Исао Такаҳата шаклини ўзгартириш ва одамга айланиш қобилиятига эга тануки — енотсимон итларни томошабинларга таништиради. Яшаш жойлари вайрон қилинган танукилар сеҳрли кучларидан одамларнинг тажовузкорлигидан ҳимояланиш учун фойдаланишга қарор қилишади.

    “Юрак шивири” (1995)

    Фото: Фильмдан кадр

    Ҳаётда дуч келиниши мумкин бўлган танлов ҳақидаги фильм: мактаб ўқувчиси Шидзуку скрипка ясашни ўрганаётган ва ўзига тортадиган касб топишни орзу қиладиган болани севиб қолади. Буларнинг барчаси импрессионист рассом Наоҳиса Иноуэнинг гўзал манзаралари фонида содир бўлади.

    “Мушукнинг қайтиши” (2002)

    Фото: Фильмдан кадр

    Хироюки Морита режиссёрлигидаги антиқа фильм. Унда Хару исмли қиз мушуклар қироллигининг шаҳзодаси бўлган мушукни қутқаради. Гапирувчи ҳайвонлар, ҳазил ва бир оз бемаънолик мултфильмга ўзгача атмосфера бахш этган.

    04.06.2023, 19:12   Изоҳ (0)   12477
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Гапирадиган” либослар: “Гарри Поттер” қаҳрамонлари кийимларидаги сирли ишоралар (фото) 

    03.06.2023, 11:54

    76 ёшли актёр Арнольд Шварценеггер қандай қилиб ҳар доим бир хил вазнда юриши ҳақида гапирди

    02.06.2023, 18:45

    Ҳарбий масалалардан экологик муаммоларгача: Хаяо Миязакининг тасаввурингизга сиғмайдиган воқеалар тасвирланган анимелари

    02.06.2023, 14:46

    “Менинг онам” — қаҳри қаттиқ одамни ҳам йиғлашга мажбур қиладиган янги турк сериали

    02.06.2023, 11:30

    “Жон Уик” муаллифлари франшизанинг бешинчи қисми устида иш бошланганини эълон қилди

    02.06.2023, 09:30

    “Мен ўлимдан қўрқмайман, мен бир кекса физикман. Мен вақтдан қўрқаман…” — “Interstellar” фильми ҳақида

    31.05.2023, 23:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Яккабоғ ва Пахтаобод туманларига янги ҳокимлар тайинланди

    Ўзбекистон | 2 июл, 10:30

    Ҳиндистонда заводдаги портлашда 39 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 2 июл, 10:25

    Хитойда илк бор роботлар иштирокида футбол турнири ўтказилди (видео)

    Технологиялар | 2 июл, 10:14

    “ПСЖ” “Бавария”га қарши — Клублар ўртасидаги ЖЧнинг чорак финал жуфликлари маълум бўлди

    Спорт | 2 июл, 10:05

    Тошкент вилоятида пора эвазига 3 млн доллар кредит олиб бермоқчи бўлганлар қамоққа олинди

    Ўзбекистон | 2 июл, 10:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.