Тошкентнинг Олмазор туманида “Жигули” Nexia-3 билан тўқнашиб, чуқурга тушиб кетди.
Пойтахт ЙҲХБ матбуот хизматининг маълум қилишича, воқеа 3 июнь куни соат 09:45 ларда Олмазор тумани КХАЙ кўчасида юз берган.
1995 йилда туғилган Д.А. бошқарувидаги “ВАЗ 2107” ва 1984 йилда туғилган Ш.Қ. бошқарувидаги Nexia-3 тўқнашган. Оқибатда “Жигули” қувурларни таъмирлаш учун ковланган чуқурга тушиб кетган. Ҳайдовчи тан жароҳат олиб шифохонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)