Президент администрацияси раҳбари ўринбосари Комил Алламжонов Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик марказига раҳбар ва ўринбосарлар тайинланганини маълум қилди.
Унга кўра, Воҳид Собирович Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик марказига раҳбар этиб тайинланган. Комил Алламжонов ушбу тайинлов мамлакат таълим тизими ривожи йўлида муҳим қадам бўлишини қайд этган.
“Воҳид Собирович ҳамда Юлия Василевна билан узоқ йиллар ҳамкорликда ишлаганмиз, кўп лойиҳаларни биргаликда амалга оширганмиз. Мен уларни таълим соҳасининг замонавий ва илғор мутахассислари сифатида яхши биламан. Ушбу тайинлов мамлакатимиз таълим тизими ривожи йўлида муҳим қадам бўлади, деб умид қиламан.
Бугун Президент маслаҳатчиси Одил Абдураҳмонов билан биргаликда марказ олдига қўйилган муҳим вазифалар, таълим соҳасидаги долзарб масалалар юзасидан ҳам келишиб олдик”, — дейди Комил Алламжонов.
Изоҳ (0)