Ўзбекистонда 31 май куни 2,5 мингдан зиёд фуқаро ишга жойлаштирилди. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, 31 май куни 16 395 нафар фуқаро билан иш берувчилар ўртасида меҳнат шартномалари имзоланган. Туман ва шаҳар бандлик бўлимлари кўмагида 2566 нафар фуқаро ишга жойлаштирилган. 592 нафар пенсия ёшига етган ишсиз фуқаронинг меҳнат дафтарчаларидаги меҳнат стажи тўғрисидаги маълумотлар “Ягона миллий меҳнат тизими”га киритилди.
Аҳолига энг кўп хизмат кўрсатган ҳудудлар:
- Тошкент вилояти — 435 нафар;
- Сурхондарё вилояти — 400 нафар;
- Самарқанд вилояти — 293 нафар;
- Қашқадарё вилояти — 287 нафар;
- Наманган вилояти — 197 нафар.
Изоҳ (0)