Нефть экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилоти (ОПЕК) Reuters, Bloomberg ва Wall Street Journal журналистларига Венада жойлашган бош қароргоҳига ташриф буюришни тақиқлади. Бу ҳақда Financial Times хабар берди.
Маълумотларга кўра, ушбу тақиқ Саудия Арабистони ташаббуси билан амалга оширилган.
FТнинг ёзишича, тақиқ фақат битта тадбирда қатнашиш учун жорий қилинган: ушбу нашрлар журналистлари шу ҳафта охири ОПЕК+ йиғилишига қўйилмайди.
4 июнь куни ОПЕК мамлакатлари жорий йилнинг иккинчи ярми учун нефть қазиб олиш сиёсатини келишиб олиши керак. Бунга қандай эҳтиёж борлигининг сабаблари айтилмаган.
Таъкидлаганишича, кўпинча оммавий ахборот воситалари ОПЕК йиғилиши натижаларини у бошланишидан олдин эълон қилади. Кўпгина вазирлар саммит бошланишидан олдин ҳам журналистларга изоҳ беради: бу нефть нархининг ўзгаришига олиб келади.
23 май куни Саудия Арабистони Энергетика вазири Абдулазиз бин Салмон Ал Сауд Қатар иқтисодий форумида нефть спекуляторларига “эҳтиёт бўлинг” деб огоҳлантирди.
Бу ОПЕК+ нархларни ошириш учун ишлаб чиқаришни қисқартириши мумкинлиги ҳақидаги қўрқувни кучайтирди. Бу баёнотдан кейин нефть қимматлаша бошлади: Брент маркали нефтнинг июль фючерслари нархи 1 фоизга, WTI июль фючерслари нархи 1,2 фоизга қимматлашди.
Изоҳ (0)