Бразилия полицияси собиқ сиёсатчи ва черков руҳонийси Жозуэ Бенгтсон фойдаланган самолётда 290 кг марихуана борлигини аниқлади.
Хабар қилинишича, самолёт маҳаллий протестант черковига тегишли бўлиб, мазкур самолётдан собиқ депутат ва руҳоний Жозуэ Бенгтсон мунтазам равишда фойдаланган. У Тўрт томонлама Инжил черкови деб аталадиган маҳаллий жамоатга раҳбарлик ҳам қилган.
Полиция воқеа жойидан қочишга уринган эркакни ҳибсга олгани маълум қилинмоқда. Аммо ҳозирча унинг шахсига ойдинлик киритилмаган.
Изоҳ (0)