• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12758.36
    • RUB163.34
    • EUR14820.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Судда бодикамера ёзувлари кўрилмаган, блогерлар шундан норози”. Қашқадарёда 5 суткага қамалган фаоллар иши бўйича қўшимча тафсилотлар очиқланмоқда

    Қашқадарё вилоятида Ички ишлар ходимларининг навбатчи айблови — Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси, яъни майда безориликда айбланган блогерлар 5 суткага қамалганди. Суд жараёнидан хабардор “Дарё” манбасининг билдиришича, суд бодикамера ёзувларини кўрмай, қарор чиқарган.

    “Умид (Капитан Каримов назарда тутилмоқда. Таҳририят изоҳи) судда бодикамера ёзувлари кўрилмаганидан норози бўлди. У судга киришидан аввал ҳам умуман айби йўқлигини, Ички ишлар ходимларига бу тўхтаб турган машина-ку, деб гапиргани учун айбдорга чиқарилаётганини айтганди”, — дейди вазиятдан хабародор бўлган блогер Азизбек Яздурдиев.

    Азизбек Яздурдиев.
    Фото: “Дарё”

    Вилоят Ички ишлар бошқармаси маълумотига таянилса, 29 май куни тахминан соат 10:20 ларда Шаҳрисабз шаҳар ИИБ, ЙҲХБ ходимлари “Пиллакашлик” маҳалласининг Пиллакашлик кўчасида 2 та автомобиль давлат рақамисиз, ойналари тўлиқ қорайтирилган ҳолда турганини кўрган. Шунда мазкур Gentra русумли автомашиналарга нисбатан ҳужжатларни расмийлаштириш ишлари бошланганда транспорт воситалари ҳайдовчилари ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабларини бажармасдан жанжал чиқариб, оммани ўзига қаратган.

    Блогерлар Мақсуд Музаффаров ҳамда Умид Каримовлар билан боғлиқ мазкур вазият ҳақида қисқа фурсатда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз шаҳар судига юборилган.

    Блогер Мақсуд Музаффаров суд залига олиб кирилаётган пайтда.
    Фото: Видеодан кадр

    Суднинг 2023 йил 29 май кунидаги қарорига кўра, блогерлар ва уларнинг шериги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг бир нечта моддалари билан айбдор деб топилган ва уларнинг ҳар бирига 5 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

    “Дарё” блогерлар иши кўриб чиқилган судда блогер Капитан Каримовнинг талаби — бодикамера ёзувлари кўздан кечирилганми ёки йўқми, видеолар инобатга олинганми, деган саволларга аниқлик киритиш учун вилоят ИИБ ҳамда вилоят суди масъулларидан жавоб олишга уринди.

    Вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Жавлон Бахтиев бодикамералардаги мавжуд видеоларни кўрмаганини, суд ишида мазкур видеолар тақдим қилинган ёки қилинмаганидан хабари йўқлигини билдирган бўлса, вилоят суди ахборот хизмати раҳбари Фарҳод Маҳмудов эса “Дарё”нинг бу ҳақдаги саволига жавобан бодикамералардаги видеолар ҳақида суд материалларида кўрсатилмаганини маълум қилди.

    Масъуллар берган жавобдан англашилишича, судда катта эҳтимол билан блогерлар ва ИИБ ходимлари мулоқоти акс этган бодикамера видеотасвирлари кўрилмаган.

    Блогер Капитан Каримов суд залига олиб кирилаётган пайтда.
    Фото: Видеодан кадр

    “Судда бодикамера ёзувлари кўрилмаган бўлса, суд ҳужжатларида қандай қилиб блогерлар ИИБ ходимларини сенсираган, уларни ҳақорат қилган, обрўсизлантирган деган хулосалар бериляпти? Суд гувоҳлар, жавобланувчилар ва гумондорларни эшитиб, улар тақдим қилган далилларга асосланиб, қарор қабул қилмайдими?” — дейди блогер Азизбек Яздурдиев мазкур воқеа ҳақида фикр билдирар экан.

    “Дарё”нинг яна бир манбаси эса бодикамералардаги видеоларни кўрганини, унда блогерлар ҳақиқатан ҳам Ички ишлар ходимлари билан тортишгани акс этганини айтмоқда.

    “Бодикамерадаги видеоларни кўриб чиқдим. Ҳақиқатан ҳам видеода Умид ва Мақсуд ИИБ ходимлари билан тортишгани кўринган. Лекин ЙҲХБ бошлиғи бу видеоларни ҳеч қаерга бермаяпти. Фақат кеча судга тақдим қилинган экан”, — дейди манба.

    Жамоатчилик блогерлар майда безориликда, ИИБ ходимларига бўйсунмаганликда айбланаётган бўлса, нега бодикамералар видеоси оммага намойиш қилинмаяпти, деган саволларни бермоқда. “Дарё” жамоатчиликни қизиқтираётган видео ҳақида Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов билан боғланиб, ЙПХ инспекторининг бодикамерасига тушган видеотасвирларни олиш тартиби қандайлиги билан қизиқди.

    “Судга расмий хат билан чиқиш керак”, — дейди Шоҳрух Ғиёсов ЙПХ инспекторларининг бодикамерасидаги видеоларни олиш ҳақида гапирар экан. Вилоят суди ахборот хизмати раҳбари Фарҳод Маҳмудов эса “Агар бодикамера тасвирлари керак бўлса, ИИБдан хат орқали олсангиз бўлади”, — деди. 

    “Дарё” воқеалар ривожини кузатишда давом этади. 

    30.05.2023, 15:09   Изоҳ (0)   8465
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Амрилло Иноятов Ўзбекистондаги туғуруқ комплекслари фаолиятини танқид қилди

    30.05.2023, 14:39

    БААда озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи қанча? Тошкент ва Рас ал-Ҳайма бозорларини таққослаймиз

    30.05.2023, 14:06

    Экологик партия президентликка номзод сифатида Абдушукур Ҳамзаевни ва унинг дастурини маъқуллади

    30.05.2023, 13:49

    Шавкат Мирзиёев: 4 та нуфузли хорижий компаниянинг лойиҳалари ишга туширилиб, автомобилсозлик соҳасида ҳақиқий рақобат пайдо бўлади

    30.05.2023, 13:24

    Ўзбекистонда банкноталар ипак толалари қўшилган янги қоғозларда чоп этилиши мумкин

    30.05.2023, 13:05

    Ўзбекистонда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилади — Шавкат Мирзиёев

    30.05.2023, 12:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя

    17 июл, 15:05

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россия Украинага ҳалок бўлган минг нафар аскарнинг жасадларини топширди

    Дунё | 17 июл, 16:05

    “Ювентус” “Барселона” нишонидаги футболчи учун курашга кирди

    Спорт | 17 июл, 15:58

    Фарғонада ҳужра шароитида ноқонуний диний сабоқ берганлар қўлга тушди

    Ўзбекистон | 17 июл, 15:55

    Қозоғистон Хитойнинг “Бир камар — бир йўл” лойиҳасидан энг кўп инвестиция олди — FT

    Дунё | 17 июл, 15:45

    Кубада вазир мамлакатда тиланчилик йўқлигини айтгани сабаб ўз лавозимидан четлатилди

    Дунё | 17 июл, 15:37

    Ўзбекистон энг хавфсиз мамлакатлар рейтингида 25-ўринни эгаллади

    Ўзбекистон | 17 июл, 15:29

    Россияда “дўст бўлмаган” давлатлар таомига солиқ солиш таклиф қилинди

    Дунё | 17 июл, 15:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.