Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида жойлашган бозорга қарашли майдонда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, 30 май куни соат 15:50 да Нукус шаҳри “Амударё” МФЙда жойлашган “Нукус дехқон бозори” АЖга қарашли очиқ майдонда қурилишда фойдаланишга мўлжалланган қамиш ва хашак пресслари ёнаётгани тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Зудлик билан ҳодиса жойига қутқарувчилар етиб бориб, ёнғинни бартараф этиш ишларини амалга оширган. Вазият назоратга олинган. Ёнғин юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади.
Изоҳ (0)