• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    УЕФА тарихидаги энг мудҳиш воқеа. Инглиз клубларининг Еврокубоклардан четлатилишига сабаб бўлган Эйзел фожиаси ҳақида

    Англия клублари 1980 йилларда Европа турнирларида доминантлик қилган. Олти йил ичида Туманли Албион клублари беш марта Чемпионлар Кубоги ва икки марта УЕФА Кубогини қўлга киритганди.

    Бироқ 1985 йил 29 майда тарихга Эйзел фожиаси номи билан кирган воқеа юз берган. Шундан сўнг Англия клублари 5 йилга Еврокубокларда иштирок этишдан четлатилганди.

    Фото: Getty Images

    “Эйзел” стадионида 29 май куни нима юз берган? “Ливерпуль”нинг бунга қандай алоқаси бор?

    “Бу кичик хонага кириб олган филга ўхшарди. Бу мавзу ҳақида гапирилмасди, табу эди. Ҳатто энг яқин дўстларимиз билан ёлғиз қолганимизда ҳам гапирмасдик”, — деганди “Ливерпуль”нинг ўша вақтдаги футболчиси Марк Лоуренсон.

    Бу Брюсселдаги одатий баҳор оқшоми эди. Бельгиянинг энг катта аренаси бўлган “Эйзел” стадиони ўз тарихида тўртинчи марта Чемпионлар Кубоги финалига мезбонлик қилиш учун тайёргарлик кўраётган эди. “Ливерпуль” ўз титулини ҳимоя қилиши керак эди. Инглиз клубига таркибида уч карра “Олтин тўп” соҳиби Мишел Платини ҳаракат қиладиган “Ювентус” рақиблик қилган.

    1930 йилда қурилган “Эйзел” стадиони машҳурлигига қарамай, яхши ҳолатда эмасди. Финал ўтказилган вақтда 66 минг нафар томошабинни сиғдира олган майдон хароб аҳволга келиб қолганди. Стадионнинг яроқсизлиги ва хавфсизлик талабларига жавоб бермаслиги ҳақида “Ювентус” ва “Ливерпуль” делегациялари ҳам хабар берди. Мерсисайд клуби бош директори Питер Робинсон учрашувни бошқа майдонга кўчиришни сўради (вариантлар орасида “Сантьяго Бернабеу” ва “Камп Ноу” бор эди). Бироқ УЕФА финални Брюсселда ўтказиш қароридан қайтмади.

    Умуман олганда финалнинг ташкилотчилиги масаласида кўплаб саволлар туғилди. Уларнинг асосийси нега италян тифозиларига “Ливерпуль” мухлислари ўтирган сектор ёнидан чипта сотилгани эди.

    Фото: Twitter

    Финал учун чипталар шундай тақсимланган — нейтрал мухлислар майдон марказидаги трибуналарда, “Ювентус” ва “Ливерпуль” мухлислари дарвозалар орқасида ўтириши керак эди.

    Ҳозирда бу финалда ўйнайдиган икки жамоа мухлислари ўртасида тартибсизликлар ва провокацияларга йўл қўймаслик учун асосий хавфсизлик қоидасига айланган. Бироқ нейтрал мухлислар ва “Ливерпуль” ишқибозлари учун аталган трибуналар орасидаги битта секторга “Ювентус” мухлислари учун чипта сотилганди. Бу “Z” сектори эди. Умуман олганда италиялик ва англиялик мухлислар ўртасида ингичка темир тўсиқ ва ўнлаб полициячи бор эди, холос.

    Фото: Getty Images

    Ўйин бошланишига бир ярим соат қолганида мухлислар стадион трибуналарини тўлдиришни бошлади. Кутилганидек дарвозалар ортидаги секторлар биринчи бўлиб тўлди. “Ливерпуль” мухлислари туринликларни ўз яқинида кўриб, бир қатор провокацион ҳаракатларни бошлади — ҳақоратли ҳайқириқлар ва ҳар хил буюмларни улоқтириш. “Ювентус” тифозиларининг жавоб ҳайқириқларидан кейин вазият кескинлашди.

    Италиялик мухлислар ўз клуби рамзи тушурилган байроқни илганидан кейин, инглизлар рақиб секторига ошиб ўтишни бошлади. “Ливерпуль” ишқибозлари темир тўсиқни қулатди, “Z” секторидагилар эса ваҳимага тушди ва қочишга уринди.

    Фото: Getty Images

    Тўқнашув бошланди, трибуналар бурчагида кўп одам тўпланиши оқибатида бетон девор қулаб тушди. Минг нафарга яқин мухлис бетон девордан зарар кўрди. 39 киши ҳалок бўлди, 500 дан ортиқ киши яраланди.

    Ҳалок бўлган ва ярадорларнинг жасадлари оммавий равишда стадиондан олиб чиқилиб, арена остидаги автотураргоҳга қўйилди. Гувоҳларнинг айтишича, жасадлар кўчада, байроқларга ўралган ҳолда ётарди. Стадион эса ҳақиқий дўзахга айланганди.

    Фото: Getty Images
    Фото: Getty Images

    Бу вақтда футболчилар қўрқув ичида кийим алмаштириш хонасида ўтирарди. Улар тартибсизликлар ҳақида билган, аммо фожиа кўлами қанчалик катта эканини тасаввур ҳам қилмаганди. “Ливерпуль” ўйинчиси Марк Лоуренсон воқеаларни шундай эслайди.

    Жамоамиздагиларнинг барчаси бўлиб ўтган воқеадан кейин футбол ўйнаб бўлмайди, деб ҳисобларди. Одамлар ўлаётганини билиб турардик. Ҳамма ўзига майдонга чиқмайман, деётганди. Лекин мажбур бўлдик.

    Бельгия полицияси раҳбари жамоалар кийим алмаштириш хоналарига кирди ва учрашув ўтказилиши кераклигини таъкидлади. Бир томондан бу синизмнинг юқори даражаси бўлиб кўринса, бошқа томондан қарама-қарши дарвоза ортидаги мухлисларнинг полиция билан тўқнашишни бошлаганини ҳисобга олганда, ўйиннинг бекор қилиниши янада каттароқ тартибсизликларга олиб келиши мумкин эди.

    Фото: Getty Images

    Автотураргоҳда 39 кишининг жасади ётган вақтда УЕФА вакили ўйинни ўтказиш буйруғини берди. Маҳаллий вақт билан 20:15 да учрашувга старт берилди.

    Ўша вақтда энг кам ўйланаётган нарса футбол эди. Фақатгина “Ювентус” футболчиси Мишел Платини шубҳали пенальтини голга айлантирганидан кейин худди ҳеч нарса бўлмагандек, хурсандчилик билан ярим майдонни югуриб нишонлади. Бу учрашувдаги ягона гол бўлди.

    Фото: Getty Images

    2015 йилда фожианинг 30 йиллиги муносабати билан УЕФА президентига бу борада расмий баёнот бериш учун сўров юборилган. Бироқ у сўровни эътиборсиз қолдирган. Ўша вақтда УЕФА президенти Мишел Платини эди.

    Бу воқеадан кейин инглиз клублари ва мухлислари нафрат тўлқинига дуч келди. Лоуренсоннинг сўзларига кўра, финалнинг эртасига “Ливерпуль” ўйинчиларини “самосуд” қилмоқчи бўлишган. “Кейинги кун аэропортда бизни полиция отрядлари қўриқлади. Одамлар бизга тупуришга ҳаракат қилди ва ҳақоратлар билан кўмиб ташлади”.

    Барча огоҳлантиришларга қарамай учрашувни бекор қилмаган УЕФА “Ливерпуль”ни жазолаши керак эди. Бироқ ҳукм чиқаришда Англиянинг безорилик қилган бошқа жамоалари мухлисларининг хатти-ҳаракатлари ҳам ҳисобга олинган. Масалан, Роттердамдаги “Тоттенҳэм”, Сент-Этендаги “Манчестер Юнайтед” ва Базелдаги Англия терма жамоаси мухлислари сабаб қилиб кўрсатилган.

    Фото: Getty Images

    Ажабланарлиси шундаки, бу воқеа ҳақида Англияда бўлгани каби Италияда ҳам жимликни сақлашни афзал кўришади. Мухлисларнинг нотўғри хатти-ҳаракатлари туфайли бутун Англия футболи зарар кўрди. Жиддий санкциялар қўлланди — “Ливерпуль” олти йилга (аслида 10 йилга) Еврокубоклардан четлатилди, Англиянинг бошқа клублари эса беш йилга мусобақада иштирок этиш имкониятидан маҳрум бўлди.

    Фожиадан тўрт йил ўтиб, 14 нафар мерсисайдлик мухлис оммавий равишда одам ўлдиргани учун қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

    Еврокубоклардан четлатилган инглиз клублари оммавий тарзда норозилигини билдирди. Бироқ бутун Европа стадионларида муаммо бўлган ўзини бошқара олмайдиган мухлислар ўзларидан хафа бўлиши керак эди. 

    1995 йилда “Эйзел” стадиони бузиб ташланди ва унинг ўрнига қирол Бодуэн номидаги янги арена қурилди. Фақатгина 1999 йилга келиб, инглиз клуби яна Европа кубогини боши узра кўтаришга муваффақ бўлди, бироқ у вақтга келиб мусобақа номи Чемпионлар Лигасига ўзгартирилган эди.

    29.05.2023, 23:54   Изоҳ (0)   14014
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Суперлига. “Пахтакор” ўзида “Сурхон” устидан қийин ғалабани қўлга киритди 

    29.05.2023, 22:01

    “Барселона” Хави билан шартномани узайтиради 

    29.05.2023, 21:19

    Расман: Маурисио Почеттино — “Челси” бош мураббийи 

    29.05.2023, 17:05

    Ўзбекистон ОТЖ иштирок этиши кутилган Хитойдаги халқаро турнир бошқа муддатга кўчирилди

    29.05.2023, 16:51

    U-20 ЖЧ—2023 сабаб қолдирилган “Насаф” — “Пахтакор” учрашувининг янги санаси маълум қилинди

    29.05.2023, 15:49

    АПЛ—2022/23 якунлари: “Лестер” лигани тарк этди, “Тоттенҳэм” эса Еврокубокларсиз қолди

    29.05.2023, 14:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    ИИО ходимлари билан жанжаллашган 2005 йилда туғилган фуқаро жавобгарликка тортилди

    Ўзбекистон | 18 август, 20:20

    “Университет талабани кучли қилади ёки синдиради” — 6 тилни биладиган дастурчи Нодирабегим Мусаева билан суҳбат (фото)

    Ўзбекистон | 18 август, 19:30

    Ҳар ким қила олади: 56 ёшли Женнифер Лопес нима учун 30 ёшдек кўринади?

    Шоу-бизнес | 18 август, 20:10

    Қайси ҳудудларда қурилиш ва ишлаб чиқариш корхоналари солиқдан энг кўп қарздорлиги очиқланди

    Иқтисодиёт | 18 август, 20:00

    Шавкат Мирзиёев янги қурилган Миллий футбол марказини бориб кўрди

    Ўзбекистон | 18 август, 19:47

    Трамп Путиннинг талабларини эшитгач, музокаралардан чиқишга тайёр бўлган — ОАВ

    Дунё | 18 август, 19:46

    Интерпол халқаро қидирувида бўлган ўзбекистонлик Таиланддан топилди

    Ўзбекистон | 18 август, 19:30

    Россиялик тадбиркор “Аляскадаги учрашув” брендини рўйхатдан ўтказмоқчи

    Дунё | 18 август, 19:20

    Яширин иқтисодиётга қарши кураш фонида Тошкентда йирик махфий цех ва омборлар фош қилинди

    Ўзбекистон | 18 август, 19:05

    Битта болага мактаб бозори учун қанча пул сарфланяпти?

    Таълим | 18 август, 18:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.