• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Эрдўғоннинг ҳокимиятда қолиши Марказий Осиё давлатларига қандай таъсир қилади? Экспертлар фикри

    Кеча, 28 май куни Туркияда президентлик сайловларининг иккинчи босқичи ўтказилди ва Ражаб Тоййиб Эрдўғон ғолиб бўлди. Мамлакатни 2014 йилдан бери бошқариб келаётган Эрдўғоннинг президентликка қайта сайланиши Марказий Осиё давлатлари учун қандай аҳамиятга эга? Ўзбек жамоатчилиги фаоллари бу ҳақда ўз мулоҳазаларини билдирди.

    Ражаб Тоййиб Эрдўғон
    Фото: TheNation

    Сиёсатшунос Камолиддин Раббимовнинг фикрича, Эрдўғонни ҳокимиятда қолиши Марказий Осиё давлатлари учун яхши янгилик.

    “Марказий Осиё давлатлари учун, Эрдўғоннинг қолиши – яхши янгилик. Чунки минтақамиз учун сайловлар – ҳокимиятни ўзгартирувчи эмас, легитимлаштирувчи восита холос. Яъни, сайловлар – ҳокимиятни ўзгартириши эмас, ўтирган ҳокимиятларни “қонунийлаштириб” бериши керак холос. Туркияда демократик йўл биланми, бошқаси биланми – Эрдўғон акамизни қолиши – минтақа пойтахтлари учун фақат “яхшиликка”, — дея фикр билдирган сиёсатшунос.

    Камолиддин Раббимов
    Фото: “Дарё”

    Камолиддин Раббимовнинг ёзишича, Эрдўғоннинг ҳокимиятда қолиши дунё геосиёсатида “кўп қутблилик” шаклланишини тезлаштиради.

    “Эрдўғонни қолишидан Путин ва Си анча хурсанд бўлиши керак. Қатар ва Эрон ҳам, қисман Саудия ҳам. Лекин “ўйин қоидасига” кўра, Эрдўғонни ғалаба билан Вашингтон ҳам, Европа пойтахтлари ҳам табриклади. Зеленский учун Эрдўғоннинг қолиши – катта муаммо эмас. Эрдўғон ва Қиличдарўғли Зеленский учун “яхши ва ундан ҳам яхшироғи” эди. Эрдўғон синовдан ўтган “зиддиятлар устаси”, у Путинга дўст ҳам эмас, душман ҳам эмас. Қиличдарўғли ҳокимиятга келганида ҳам, амалда қанчалик Путин билан тираша олади ва Украинага қулай бўлади – буни айтиш қийин. Шунинг учун, Киевга Эрдўғон ҳам “яхши вариант” назаримда”, — дея қўшимча қилган мутахассис.

    Сиёсатшунос Ҳамид Содиқ ҳам Эрдўғоннинг ҳокимиятда қолиши Марказий Осиё давлатлари учун ижобий туртки беришини айтган.

    Ҳамид Содиқ
    Фото: “Дарё”

    “Туркия биз учун сиёсий модел бўлиши мумкин бўлган давлатлардан бири ҳисобланади. Бу сайловда Эрдўғоннинг ғолиб бўлиши Марказий Осиё давлатларидаги муносабатларга янги бир ижобий импулс беради. Марказий Осиё давлатлари — Туркиянинг табиий иттифоқдошларидир. Шу нарсани унутмаслик керакки, Эрдўғонни қанчалик авторитар раҳбар дейишмасин, у бошқа номзодларга ҳам ўзларининг кучларини кўрсатиш имкониятини беряпти. Бу жуда ҳам муҳим. Туркиянинг ютуғи президентликка номзодларда соғлом кураш борлигида. Ҳозир Эрдўғоннинг Араб ва Марказий Осиё давлатларига нисбатан муносабати анча яхши кўринишга эга. Каримов даврида бундай бўлмаган”, — дейди сиёсатшунос.

    Иқтисодчи Отабек Бакиров эса Эрдўғон ҳокимиятда қолса, Туркия иқтисодиётини нималар кутаётганини таҳлил қилди.

    “Табиийки, 20 йилдан буён ҳокимиятда қолаётган ва яна камида беш йиллик муддат давомида мутлақ ҳокимият эгасига айланадиган Эрдўғондан 2000 йиллар бошидаги каби катта ўзгаришлар ва ислоҳотлар кутиш ноўрин бўлади. Ўзгача йўл ва империя кайфиятлари билан ўйнашадиган сиёсат янада бронзалашади, сиёсат билан бирга иқтисодиёт ҳам.

    Отабек Бакиров
    Фото: “Дарё”

    Антиқа фоиз сиёсати, яқин дўстларга преференциялар тарқатиш, мегалойиҳалар қуриш каби эрдоганомиканинг юзига айланган воситалар давом этади. Лиранинг 30-50 фоизга қийматини йўқотиши кунлар ёки ойлар масаласи холос. Муаммо бу банклараро бозорда тан олинган ҳолда амалга оширилиши ёки қора бозорда акс этиши ва бир неча хил курсларнинг пайдо бўлишида холос.

    Лиранинг қулаши охирги йилларда қисқариб бораётган Туркияга ўзбек экспорти учун янги чақириқлар яратади. Бир неча юз минг меҳнат мигрантларимизнинг реал даромадлари, демакки, пул ўтказмалари ҳам камаяди. Лекин импорт арзонлашади, бу Ўзбекистоннинг “аждарҳо” божларининг юкини бир оз юмшатади. Шу билан бирга, арзон лира Туркияда уй жой олиш ва бошқа мулклар имкониятларини енгиллаштиради ва нисбий афзалликларни юзага чиқаради”, — дея фикр билдирган иқтисодчи.

    Ражаб Тоййиб Эрдўғон
    Фото: БолгеГундем

    Отабек Бакиров Эрдўғон ғалабасининг прагматик сиёсат позициясидан қаралса, ютуқли жиҳатлари ҳам кам эмаслигини қўшимча қилган.

    “Раис умумқабул қилинган қоидаларни тан олмасликда Путиндан асло қолишмайди, керак бўлса, дарс ҳам беради. Эрдўғоннинг ҳокимиятда бўлиши шимолдан суверенитетимизга дахл қилиниши эҳтимолларини камайтиради. Туркий давлатларнинг интеграцияси тўхтаб қолмайди. Агар жаҳон савдо ташкилотига кириш жараёнлари чўзилиб кетса, Туркия билан эркин савдо ҳудуди ташкил этиш имкониятларимиз айнан Эрдўғон воситасида тезроқ амалга ошиши мумкин. Ташқи меҳнат миграциясини диверсификациялашда ҳам Эрдўғоннинг мигрантларга нисбатан очиқ юзли сиёсати бизнинг фойдамизга ишлайди”, — дея қайд этган у.

    Эслатиб ўтамиз, 6 май куни Эрдўғон сайловда ғалаба қозонса, Россия, АҚШ ва бошқа давлатларга нисбатан илгари олиб борган сиёсатни давом эттиришини айтганди. Унинг фикрича, барча давлатлар билан ҳамкорлик Туркия учун фойдали.

    Маълумот ўрнида, Туркияда 14 май куни бўлиб ўтган сайловда президентликка номзодларнинг ҳеч бири 50 фоиздан кўп овоз тўплай олмади. Шу муносабат билан мамлакатда расман овоз беришнинг иккинчи босқичи ўтказилди. Сайловда Эрдўғон 52,14 фоиз овоз тўплади ва ғолиб бўлди.

    Ражаб Тоййиб Эрдўғон 2014 йилдан буён Туркия президенти вазифасини бажариб келади. Бундан аввал 11 йил давомида бош вазир бўлган.

    29.05.2023, 18:45   Изоҳ (0)   11378
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқандда уй ичида қулфланиб қолган 2 ёшли қиз қутқарилди

    29.05.2023, 18:30

    Миср компанияси Ўзбекистонда 1,2 млрд долларлик лойиҳани амалга ошириши кутилмоқда

    29.05.2023, 18:28

    Ўзбекистонда хотин-қизларнинг 85 фоизи ўзини бахтли деб ҳисоблайди

    29.05.2023, 18:12

    Ўзбекистонда уяли алоқа операторлари тўлайдиган давлат божи миқдори камайтирилиши кутилмоқда

    29.05.2023, 17:15

    “Адолат” партияси Ўзбекистон президентлигига номзодини тасдиқлади

    29.05.2023, 16:52

    Тошкентда 6 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди 

    29.05.2023, 16:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Таиланд беш кунлик можарода қўлга тушган икки нафар Камбоджа аскарини юртига қайтарди

    Дунё | 3 август, 14:51

    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

    Реклама | 3 август, 10:30

    “Ўзгидромет” ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди  

    Ўзбекистон | 3 август, 14:40

    Озарбайжон гази Туркия орқали Сурияга етказиб берилади

    Дунё | 3 август, 14:15

    “Ан-Насср” Роналдунинг тавсияси билан Фернандешни сотиб олмоқчи

    Спорт | 3 август, 13:55

    Ўзбекистонда айрим боғча болалари учун ҳар ой 618 минг сўмдан берилади

    Ўзбекистон | 3 август, 13:29

    БАА Мисрдан ярим миллиондан ортиқ ғазоликни таъминлаш учун етадиган сув қувури тортиб келади

    Дунё | 3 август, 12:55

    UNICEF: Ғазода ҳар учинчи одам кунларни очлик билан ўтказади, болалар эса ҳалок бўлиш хавфи остида

    Дунё | 3 август, 12:09

    Болалар ертўлада яширилган: Тошкентда ноқонуний диний таълим берилган хонадонлар аниқланди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 11:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.