Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 февралдаги “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-112-сон қарорига мувофиқ, Алишер Навоий номидаги Катта театр олди майдонида 3 июнь куни Ўзбекистон давлат филармонияси Миллий симфоник оркестри “Булбулча” ёшлар хори билан биргаликда “OPEN AIR” форматида концерт дастурини тақдим этади.
Дастур бўйича Жузеппе Верди ариялари ва Эннио Морриконе асарлари ижро этилади.
Солистлар: таниқли италиялик мусиқачилар Людовико Тронканетти (фортепиано) ва Валентина Бои (сопрано).
Лудовико Тронканетти - италиялик виртуоз пианиночи, Милан консерваториясининг битирувчиси. У Европа, АҚШ, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва бошқа мамлакатларда яккахон дастурлари билан, дуэтда ва камера ансамбллари билан биргаликда концертлар беради.
Валентина Бои - лирик-драматик сопрано бўлиб, Италия ва бошқа мамлакатларнинг нуфузли саҳналарида кенг рэпертуарига эга.
Концерт соат 20:00да бошланади
Дирижёр - маэстро Алибек Кабдурахмонов.
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ (0)