• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Ўзини етарлича баҳолай олмаслик: Голливуд юлдузларининг яширин қўрқувлари

    Бирор марта бўлса ҳам эришган нарсангизга лойиқ эмаслигингизни ҳис қилганмисиз? Агар жавобингиз ҳа бўлса, сизда “қаллоблик” синдроми бўлиши эҳтимоли катта. Гап шундаки, бундай синдромга чалинган одам ўзини бошқалар олдида ёлғончи, фирибгардек ҳис қилади. Гўёки у ҳаммани алдаб юрибди-ю, кун келиб барчаси ошкор бўлади — худди Натали Портман, Пенелопа Круз, Том Харди, Кара Делевин ва бошқа машҳур шахслар каби.

    Пенелопа Круз (CBS телеканалига берган интервьюсида): “Ҳар сафар янги лойиҳа суратга олинаётганида биринчи марта суратга тушганимдаги туйғуни ҳис қиламан. Ҳар сафар мен ишдан бўшатишади деган қўрқувни ҳис қиламан. Ҳазиллашаётганим йўқ, чиндан ҳам шундай. Навбатдаги фильмни суратга олишнинг биринчи ҳафтасида ўзимни ҳайдаб юбориладигандай ҳис қиламан”.

    Фото: Getty Images

    Кейт Уинслет (The Mirror нашрига берган интервьюсида): “Бошқалар мен ҳақимда нима деб ўйлашлари мен учун ҳалигача муҳим. Мен рол ўйнашни яхши кўраман ва ҳар доим бор кучимни беришга ҳаракат қиламан. Аммо ҳозир ҳам катта саҳналар мени қўрқитади. Менда дарҳол: “Худойим, мен истеъдодли эмасман, энди буни ҳамма билиб қолади. Улар кастингда мени танлаб нотўғри қилишди”, деган ўй пайдо бўлади”.

    Фото: Getty Images                                                                              

    Жуди Фостер (“Айбланувчи” фильмида энг яхши аёл роли учун “Оскар” мукофотини қўлга киритгани ҳақида): “Мен буни шунчаки тасодиф деб ўйладим. Ел кампусига биринчи бор кирганимда ҳам худди шундай туйғуни ҳис қилгандим. Ҳамма нарса ҳозир ошкор бўлади ва улар “Оскар”ни қайтариб олишади деб ўйлаганман”.

    Фото: Getty Images

    Эмма Уотсон (Roosie'га берган интервьюсида): “Менимча, мен қанчалик яхши иш қилсам, ўзимни шунчалик ёмон ҳис қиламан, чунки ҳар доим кимдир менинг “фирибгар” эканлигимни ва бунга лойиқ эмаслигимни тушуниб қолиши мумкин, деб ўйлайман. Мен ҳар доим ҳам бошқаларнинг ўзимга бўлган умидларини оқлай олмайман. Ажабланарлиси шундаки, баъзида муваффақият ҳаётни ҳайратланарли даражада ўзгартириб юборади, лекин баъзида бу жуда асабийлаштиради: сиз ўзингизни қандай қабул қилаётганингизни ва бутун дунё сизни қандай қабул қилишини тушунишга ҳаракат қиласиз”.

    Фото: Getty Images                                                                                                                            

    Кара Делевин (Time, Моttо): “Қилаётган ишингиз билан одамларни хурсанд қилиш учун қўлингиздан келганича ҳаракат қилсангиз-у, аммо улар ҳамон сиздан норози бўлса, ўйлаб қоласиз: “Мен қўлимдан келганини қилдим. Мен бутунлай чарчадим. Сизга доимо бошқаларнинг ҳафсаласи пир бўлаётгандай туюлади, кейин савол туғилади: “Мен ўзи нима қилмоқчиман? Буларнинг барчаси ким учун? Бир оз вақт ўтгач, иш ва бошқаларнинг эътирофи ҳаётдаги энг муҳим нарса эмаслигини тушуна бошладим. Албатта, карьера муҳим, аммо бу ҳамма нарса дегани эмас. Ҳа, мен ўз ишим билан фахрланаман, лекин ундан чексиз бахтни ҳис қиламан, деб айта олмайман”.

    Фото: Getty Images

    Натали Портман (Гарвард талабалари олдидаги нутқидан парча): “Бугун, ўқишни битирганимдан 12 йил ўтиб, тан олишим керакки, мен ҳали ҳам ўзимни қадрлай олмайман. Ҳозир ҳам 1999 йилда Гарвардда ўқий бошлаганимдаги каби туйғуни ҳис қиляпман. Ўшанда менга нимадир нотўғридек туюлган – мен бу ерда бўлишга лойиқ эмасман ва ҳар сафар гапириш учун оғиз очганимда, шунчаки аҳмоқ актриса эмаслигимни исботлашим керак эди. Баъзида ишончсизлик ва тажрибасизлик сизни бошқа одамлар томонидан қўйилган стандартлар ва умидларга интилишингизга олиб келади. Аммо сиз тажрибасизлигингиздан ўз йўлингизни топиш учун фойдаланишингиз мумкин — бу бошқалар томонидан айтилмаган, лекин сиз белгилаган йўл”.

    Фото: Getty Images

    Том Харди (Esquire нашрига берган интервьюсида): “Менимча, одамлар нега мендан интервью олишларига ҳайрон бўлишса керак. Бу тишлари қийшиқ соқолли одам ким экан, деб ўйлашади, назаримда. Сизга бир гап айтаман: ҳеч ким муқовасида соқолли одам расми бор журнални сотиб олмайди”.

    Фото: Getty Images

    28.05.2023, 10:55   Изоҳ (0)   7386
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Голливуднинг ҳанузгача “Оскар”га лойиқ кўрилмаган машҳур актёр ва актрисалари (фото) 

    24.05.2023, 21:07

    100 минг долларлик ёрдамчи: Голливуд юлдузлари энага ёллаётганда нималарга эътибор беришади? 

    25.05.2023, 18:55

    Instagram: Наргиза Салмонова она бўлди, фарзанд кутаётган Ирода Исмоилова, унвон ололмаётганидан нолиган Каниза

    27.05.2023, 22:30

    “Пул учун ўқитувчилик қилаётганим йўқ”. Вайнер Ўткир Шодмонов болаларга дирижёрликни ўргатаётгани ва ўз ҳаёти тўғрисида вайнлар олиши ҳақида (видео)

    27.05.2023, 18:30

    Тоби Магуайр, Брюс Уиллис ва кўп гонорар сўрагани учун ишдан бўшатилган бошқа машҳур актёрлар (фото)

    27.05.2023, 11:40

    Океанга қараган ҳашаматли вилла: америкалик модел Ким Кардашян қандай уйда яшайди? (фото)

    26.05.2023, 17:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳаддан ошган мухлислар: даҳшатли таъқибларга учраган жаҳон юлдузлари

    Кино | 24 август, 17:10

    Россия НАТО чегарасидан 25 км узоқликда улкан объект қурмоқда (фото)

    Дунё | 24 август, 17:08

    “Бу қандайдир бемаънилик”. Татаристон президенти рус тилини билмаган муҳожир болаларни мактабга қабул қилмаслик ҳақидаги қонунни танқид қилди

    Дунё | 24 август, 16:06

    Ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига ноқонуний аралашганлар энди жаримага тортилади

    Ўзбекистон | 24 август, 15:47

    Россиянинг етакчи дрон ишлаб чиқарувчиси банкротлик ёқасига келиб қолди

    Дунё | 24 август, 15:26

    “Мен думалайман”, “Ер кезувчиси”: машҳур автомобиль брендларининг номлари қандай маънони билдиради?

    Авто | 24 август, 15:05

    Пентагонда тозалаш: Трампни ғазаблантирган разведка бошлиғи лавозимидан олинди

    Дунё | 24 август, 14:44

    Қизириқ тумани ҳокими фаолиятидаги сусткашлик учун жаримага тортилди

    Ўзбекистон | 24 август, 14:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.