Сурхондарё вилояти Термиз туманида чиллаки узум чилладан олдин пишди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, “Халқобод” ҳудудидаги аҳоли хонадонларида узумнинг эртапишар (чиллаки) нави пишиб етилган. Бу йилги об-ҳавонинг ўзига хос келгани мазкур мевага ижобий таъсир қилган.
Қишлоқ хўжалиги вазири ҳудудда аҳоли билан мулоқот қилди. Боғдорчилик кўникмалари борасида фикрлашди. Вазир чиллакининг етилган бошларини кўздан кечириб, янгилик аҳоли учун хушхабар эканини таъкидлаган.
Изоҳ (0)