Наманган вилояти "Афсоналар водийси" рўпарасида жойлашган устахона ёниб кетди. Вилоят ФВБ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Хабарга кўра, 25 май куни соат 15:00-16:00 ларда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасига бу ҳақда хабар келиб тушган. Наманган шаҳар Ғирвонсой кўчасидаги хусусий тадбиркорга тегишли устахонада ёнғин содир бўлаётгани маълум қилинган.
Мазкур хабарга асосан ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига етиб келган. Ёнғин бартараф этилмоқда. 60 м/кв жой ҳамда фуқароларни техник хизмат кўрсатиш мақсадида олиб келинган техникалар ёниб зарарланган. Ҳозирда тўлиқ маълумотлар тўпланмоқда.
Изоҳ (0)