• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Кўчада овқат сотиб, мактабга боролмаган, сайлов куни онасидан ажралиб, якунда рақобатчиларсиз президент бўлган ҳижобли раҳбар — Сингапур раҳбари Ҳалима Яқубнинг муваффақият тарихи

    Сингапур президенти Ҳалима Яқуб 23 май куни Шавкат Мирзиёев таклифига биноан амалий ташриф билан Ўзбекистонга келди, Uzbekistan Airways’нинг одатий йўловчи рейсида. Хўш, дунёнинг энг ривожланган, коррупциядан ҳоли, хавфсиз давлатларидан бирини бошқараётган бу ҳижобли аёл ким ўзи?

    Скриншот: МCИ / YouTube

    Отасизлик ва тирикчилик дарди

    Ҳалима Яқуб 1954 йилнинг 23 августида қўриқчи оиласида туғилади. Отаси ҳинд мусулмони, онаси эса маҳаллий малай халқидан эди. 5 фарзанднинг бири бўлган Ҳалима 8 ёшга етганда отасидан ажралади. Бунинг ортидан келиб чиққан қийинчиликлар сабаб онаси фарзандларини боқиш учун кўчада тез тайёр бўладиган овқат сотиш билан шуғулланишни бошлайди, кичик Ҳалима эса унга овқатни тайёрлаш, сотишда ёрдам беради. Бу Ҳалиманинг мактабдаги баҳоларига ҳам таъсир қилмай қолмайди — у кўп дарс қолдирар ва оқибатда қониқарсиз натижалар қайд эта бошлайди.

    Пиллапоя каби терилган карьера

    Болаликдаги қийинчиликларга қарамай, қизлар мактабини муваффақиятли якунлаб, 1978 йилда Сингапур университетига ўқишга кирган Ҳалима у ерда ҳуқуқшунослик бўйича аввал бакалавр, сўнг магистр ва докторлик даражасини олди. Шундан сўнг карьерасини бошлаб, Миллий Касаба уюшмалари конгрессида юридик хизмат кўрсатиш билан шуғулланишни бошлади. Бу унинг учун старт чизиғи, муваффақият сари йўлнинг дебочаси эди.

    Фото: Жеремй Лонг

    Унинг сиёсий фаолияти 2001 йилда бошланган. Ўшанда Ҳалима Журонг вакиллик округидан парламент аъзоси этиб сайланди. Шу тариқа дебют қилган Ҳалима Яқуб карьераси давомида аввал депутат, сўнг Жамиятни ривожлантириш, ёшлар ва спорт ишлари вазири лавозимида ишлади. 2012 йилда эса ижтимоий ва оилавий ривожланиш бўйича вазир этиб тайинланди. 2013 йилда Парламент спикери лавозимига тайинланган илк аёл бўлди. Ҳар соҳада, ҳар лавозимда у “илк аёл” бўлаверди.

    “Аёллар адвокати”

    Ижтимоий ҳимоя масалаларига қайғурадиган Ҳалима Яқуб 40 дан ортиқ хайрия ва жамоат ташкилотларига ҳомийлик қилади. Аёллар, қариялар ва руҳий касал инсонларга доимий ёрдам кўрсатиб келади. 2019 йилда Осиё аёллар форумидаги нутқида компанияларни гендер тенглигини қабул қилишга чорлади. Ижтимоий ҳимояга қўшган ҳиссаси сабаб 2004 йилда “Йил одами” деб эътироф этилган Ҳалимага “аёллар адвокати” лақабини беришган. Боиси у доимий тарзда аёллар ҳуқуқлари учун курашган, маҳаллий ОАВларни аёлларни камситмаслик бўйича кўп бора огоҳлантирганди.

    Сайлов куни онасидан ажралди

    Ҳалима Яқуб 2015 йил сентябрь ойида, айнан сайлов куни онасидан ажралади. У бир кунини онасининг ёнида ўтказгандан сўнг, 11 сентябрь куни эрталаб сайлов марказига борганида унга қўнғироқ қилиб, онасининг вафот этгани ҳақида хабар беришади. Ҳалима Яқуб бу оғир зарбадан ўзини йўқотиб қўймайди, бор кучини тўплаб, шу куни матбуот анжуманида қатнашади.

    Фото: СPH

    “Агар онам тирик бўлганида, менга масъулиятимни эслатиб қўйган бўларди. Онам доим ’Қаттиқ меҳнат қил, омадсизлик сенга халал беришига йўл қўйма. Камтарин яша’ деб айтиб келарди”, — деганди у.

    Унинг президент эканидан ҳамма ҳам мамнун эмас эди

    У 2017 йилда президент сайловида ўз номзодини илгари суриш учун парламент раиси лавозимидан кетади. Сингапур қонунчилигига кўра, ўша йилги сайловларга фақат малай халқига мансуб шахслар номзод қўйиши мумкин бўлган. Боиси 1970 йилдан буён бу лавозимга малайлар ўтирмаган эди. Шу тариқа рақобат анча пасайиб кетади ва сўнггида Ҳалима Яқуб қийинчилик ва ортиқча қаршиликларсиз мамлакат президенти этиб тайинланади. Айнан тайинланади, чунки талабларга жавоб берадиган бошқа номзод қолмаган эди.

    Бунинг ортидан Сингапурда ҳозиргача бир гуруҳ фуқаролар уни лавозимга адолатсиз ўтирганликда айблайди. Жумладан, мамлакатнинг собиқ президентларидан бири Тан Ченг Бок Ҳалимани “Сингапур тарихидаги энг зиддиятли президент” деб атайди.

    Фото: Facebook

    Ҳалима Яқуб эса бу гапларга қуйидагича жавоб берган: “Шуни айтишим мумкинки, мен Сингапур халқига хизмат қилиш учун қўлимдан келганини қилишга ваъда бераман. Бу сайловлар ўтказилиши ёки ўтказилмаслигидан қатъий назар, ўзгармайди”.

    Президентлик даври ислоҳотлари

    Ҳалима Яқуб президентлик муддати давомида илм-фан, таълим, ижтимоий ҳимоя соҳаларида ислоҳотлар амалга оширди. Шунингдек, кам маош оладиган ишчиларга кўмак бериш, адолатли жамият қуриш унинг асосий йўналишларидан ҳисобланади.

    Фото: Лианҳе Заобао

    “Омон қолиш ва гуллаб-яшнашимиз учун бошқа мамлакатлардан ажралиб туришимиз керак. Биз ўзгаришларга жавоб беришда бошқалардан чидамли ва чаққон бўлишимиз керак. Биз бошқалар қила олмайдиган нарсаларни қилишимиз ва улар қилоладиган нарсаларни янада яхшироқ қила олишимиз керак”, — деб айтиб ўтган у.

    Ўзбекистонга ташриф

    Ҳалима Яқубнинг Ўзбекистонга сафари давомида икки мамлакат ўртасида гуманитар лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди. Олий таълим муассасалари ва туризм алмашинувларини фаоллаштиришга эътибор қаратилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Давлат раҳбарлари Марказий ва Жануби-шарқий Осиёда минтақавий интеграциянинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашиб, халқаро майдонда ўзаро англашув ва қўллаб-қувватлаш даражаси юқори эканини қайд этди. Учрашув якунлари бўйича 7 та ҳужжат имзоланди.

    25.05.2023, 18:08   Изоҳ (0)   17360
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда хонадон балконига осилган Украина байроғи кран ёрдамида олиб ташланди 

    25.05.2023, 17:46

    “Таълимга эътибор халқ ҳаракатига айланди” — Озодбек Назарбеков

    25.05.2023, 17:15

    Наманганда устахона ёниб кетди

    25.05.2023, 17:10

    “Институтда ўқимасдан ҳам яхши мутахассис бўлиш мумкин” — Шерзод Шерматов ўзи таҳсил олган мактаб битирувчилари билан учрашди

    25.05.2023, 16:47

    Тошкентда йигит ўз акасини пичоқлаб ўлдирди

    25.05.2023, 16:34

    Ўзбекистонда доллар курси тўрт кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди 

    25.05.2023, 16:06
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қорақалпоғистон ривожлантириш учун 200 млн долларгача хорижий маблағ жалб этилади

    Ўзбекистон | 15 август, 23:07

    Хитой БМТнинг Эронга нисбатан зудлик билан санкциялар киритишига қарши чиқди

    Дунё | 15 август, 22:51

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида авиақатновлар сони кўпаяди

    Ўзбекистон | 15 август, 22:35

    “Россия Украина билан ўт очишни тўхтатишга рози бўлиш имкониятига эга бўлди” — Германия канцлери

    Дунё | 15 август, 22:18

    Путин самолётини АҚШнинг қирувчи самолётлари ҳимоя қилади

    Дунё | 15 август, 21:56

    Деҳлидаги Ҳумоюн мақбараси яқинидаги бинонинг томи қулаши оқибатида олти киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 15 август, 21:27

    Ўзбекистонда айрим шахслар учун чет элга чиқишга қўйиладиган тақиқ кучайтирилади

    Ўзбекистон | 15 август, 21:05

    Қуёшда катта тешик пайдо бўла бошлади 

    Дунё | 15 август, 20:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.