Тошкент шаҳар Юнусобод туманида Nexia светофорга урилиб, ЙТҲга учради. Пойтахт ЙҲХБ ҳолат юзасидан маълумотларни тақдим этди.
Хабарга кўра, ҳолат 23 май куни соат 14:30 ларда Юнусобод тумани Юқори Қорақамиш-Қулоқтепа кўчалари кесишган чорраҳада содир бўлган. 2001 йилда туғилган А.Т. Nexia-1 русумли машинасини бошқариб кетаётиб, чорраҳага яқинлашганда рул бошқарувини йўқотган. У светофор ҳамда йўл белгилари билан тўқнашиб йўл транспорт ҳодисасини содир этган.
ЙТҲ натижасида тан жароҳат олганлар йўқ. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)