Россиянинг Самара шаҳрида Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаролари гиёҳванд моддалар савдосида гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда шаҳар Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Гиёҳванд моддалар савдосини назорат қилиш бошқармаси ходимлари ва махсус бўлинма аскарлари томонидан ёнилғи қуйиш шохобчаси ёнида “закладчиклар” ушланган. Уларнинг бирида оқ матога ўралган наркотик, мобил телефонларида эса буюртмани етказиб бериш жойи кўрсатилган суратлар олинган. Текширув давомида ушбу жойлардан оқ моддалар топилган.
Кейинчалик экспертиза гумонланувчилар героин тарқатганини кўрсатди. Унинг умумий оғирлиги деярли 310 грамм бўлган. Қўлга олинганларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Улар қамоққа олинган.
Изоҳ (0)