Мактабларни малакали кадрлар билан таъминлаш мақсадида педагогларни сертификатлаш тизими йўлга қўйилади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Эндиликда ишга кираётган педагог 1 йил давомида ўқитувчи-стажор сифатида фаолият юритиб, шу муддатда сертификат олиши керак бўлади. Ўқитувчиларга малака тоифасини бериш бўйича синовлар 2 босқичда ташкил этилади. Малака сертификати олган педагогларнинг ойлик маошига 70 фоизгача миқдорида устама тўланиши мумкин.
Шунингдек, боғчаларга малакали тарбиячиларни жалб қилиш учун 2024 йил 1 июндан уларнинг иш ҳақи ставкалари мактаб ўқитувчилариникига тенглаштирилади. Умумтаълим мактабларига бюджетдан ташқари маблағлардан эркин фойдаланиш ҳуқуқи берилгани уларнинг моддий аҳволини яхшилаш ҳамда ўқитувчиларга қўшимча ҳақ тўлаш имконини бермоқда. Энди бу тартибни боғча ва ихтисослашган мактаблар учун ҳам татбиқ этиш мўлжалланмоқда.
Изоҳ (0)